Артҳур Ҳарден

ГАРДЕН (Ҳарден) Артур (1865. 12.10, Манчестер — 1940. 17.6, Борн-Энд, Бакингемшир) — инглиз биокимёгари. Лондон тиббиёт профилактикаси институти директори (1907-йилдан) ҳамда Лондон университети профессор (1912-йилдан). Асосий ишлари биокимё ва энзимологияга бағишланган. Кофермент никотинамидадениндинуклеотид (НАД)ни кашф қилган. Қанднинг фосфорли эфири — гексозомонофосфатни топган (1914). Бижғиш жараёнини тезлаштирувчи қатор ферментлар — карбоксилаза, каталаза, пероксидазаларни текширган. Нобел мукофоти лауреата (1929, Г. К. А. С. Эйлер-Хелпин билан ҳамкорликда)[1][2].

Манбалар