Arthur S. Abramson
| Артҳур С. Абрамсон | |
|---|---|
| Таваллуди |
1925-йил 26-феврал Неw Жерсей,Неw Cитй |
| Вафоти |
15-декабр2017-йил |
| Фуқаролиги | америкалик |
| Соҳаси | тилшунослик |
| Илмий даражаси |
тадқиқотчи, магистр, фан номзоди |
| Машҳур ишлари | экспериментал фонетика, нутқнинг ҳосил бўлиши ва уни идрок этиш, ундош товушларда ларингеал назорат ва ўзига хос оҳанг каби тилшуносликнинг йўналишлари (Таиланд тили учун) |
Артҳур Сеймоур Абрамсон (талаффузи: Артур Сеймор Абрамсон) (1925-йил 26-январ — 2017-йил 15-декабр) —америкалик тилшунос.
Фаолияти
Артҳур Абрамсон тилшуносликнинг фонетика ва нутқ масалалари билан шуғулланган. Артҳур Абрамсон Неw Жерсей штатининг Жерсей Cитй шаҳрида туғилган[1]. Артҳур Абрамсон Cоннеcтиcут университетида тилшунослик кафедрасига асос солган. Артҳур Абрамсон Cоннеcтиcут университетининг тилшунослик кафедрасида 1967-1974-йилларда кафедра мудири лавозимида фаолият олиб борган[2][3]. Шундан сўнг, Артҳур Абрамсон Cоннеcтиcут штатининг Неw Ҳавен шаҳридаги Ҳаскинс номидаги лабораторияда катта илмий ходим сифатида фаолият юритган[4]. Артҳур Абрамсон Ҳаскинс номидаги лабораториясидаги фаолияти давомида Ҳаскинс директорлар кенгаши аъзоси ва корпорация котиби ҳам бўлган[5]. Артҳур Абрамсон 1983-йилда Америка Қўшма Штатлари Лингвистик жамиятининг президенти этиб тайинланган[6].
Илмий изланишлари
Артҳур Абрамсон ҳамкасби Леигҳ Лискер билан биргаликда овознинг ритми ва унинг ҳосил бўлиши устида олиб борган тажрибалари билан кўпчиликка маълум ва машҳур эди. Артҳур Абрамсон, шунингдек, Жануби-Шарқий Осиё тиллари бўйича мутахассис ҳам бўлган ва шу туфайли у Таиланддаги ҳамкасб тилшунос олимлар билан биргаликда илмий ишларни амалга оширган. Артҳур Абрамсоннинг тадқиқотлари орасида экспериментал фонетика, нутқнинг ҳосил бўлиши ва уни идрок этиш, ундош товушларда ларингеал назорат ва ўзига хос оҳанг каби тилшуносликнинг йўналишлари мавжуд эди. Артҳур Абрамсон юқоридаги тадқиқотларини Таиланд тили мисолида олиб борган.
Таълими
Артур Абрамсон бакалавр илмий даражасини 1949-йилда Ешива университетида олган. Артур Абрамсон 1950-йилда магистрлик илмий даражасини ва 1960-йилда Cолумбиа университетида фан номзоди илмий даражасини олган.
Танланган нашрлар
- Абрамсон, АС (1962) „Тҳе Воwелс анд Тонес оф Стандард Тҳаи: Аcоустиcал Меасуременц анд Эхперименц“ (Стандарт Таиланд тилининг унлилари ва оҳанглари: акустик ўлчовлар ва тажрибалар) . Блоомингтон: Индиана У. Рес. Антропология, фолклор ва тилшунослик маркази, Пуб. 20.
- Абрамсон, АС ва ДМ Эриcксон. (1992) „Тоне сплиц анд воиcинг шифц ин Тҳаи: Пҳонетиc плаусибилитй. Ин Пан Асиатиc Лингуистиcс: Проcеэдингс оф тҳе Тҳирд Интернатионал Сймпосиум он Лангуаге анд Лингуистиcс“ (Таиланд тилида оҳангнинг бўлиниши ва овознинг ўзгариши: Осиё тилшунослигида фонетик асослилик. Тил ва тилшунослик бўйича учинчи халқаро симпозиум материаллари), жилд. Бангкок: Чулалонгкорн университети.
Вафоти
Артҳур Абрамсон 2017-йил 15-декабрда вафот этди[7][8].
Ҳаволалар
- Ҳаскинс лабораториялари (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-05-09 санасида архивланган)
- Ҳаскинс Лабс веб-саҳифасида Абрамсоннинг кўплаб мақолаларининг қайта нашрлари (Wайбаcк Мачине сайтида 2021-06-07 санасида архивланган)
- Халқаро яҳудий қабристони лойиҳаси — Таиланд
- Коннектикут университети тилшунослик бўлими
Манбалар
- ↑ Wҳўс Wҳо ин Америcан Жеwрй (эн). Стандард Wҳўс Wҳо, 1980.
- ↑ „Проф. Артҳур С. Абрамсон, Пҳ.Д.“. уcc.уcонн.эду. 2003-йил 4-августда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Ин Мемориам: Артҳур Абрамсон, Фоундинг Департмент Ҳеад оф Лингуистиcс“. УCонн Тодай (2017-йил 19-декабр). 2021-йил 15-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-март.
- ↑ „Артҳур С. Абрамсон“. Ҳаскинс Лабораториэс. 2006-йил 16-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-март.
- ↑ „Ҳаскинс Лабораториэс Боард оф Диреcторс“. Ҳаскинс Лабораториэс. 2006-йил 3-мартда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Артҳур С. Абрамсон Обитуарй“. Лингуистиc Соcиэтй оф Америcа. 2021-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 23-март.
- ↑ „Артҳур Абрамсон пассес аwай“. Ҳаскинс Лабораториэс (2017-йил 17-декабр). 2017-йил 21-декабрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 18-декабр.
- ↑ „Обитуарй фор Артҳур Сеймоур Абрамсон“. Манчестер Фунерал Ҳоме. 2021-йил 7-июнда асл нусхадан архивланган.