Artikl
Артикл (лотинча: артиcулус) — баъзи тилларда отнинг олдида келиб, аниқлик маъноларини билдирадиган олд қўшимча. Бир хил тилларда (инглиз) Артикл келишик, жинс ва сонда ўзгармайди, айрим тилларда (немис) ўзгаради. Ўрта Осиё мумтоз адабиётида арабча (ал) артикли (араб тилидан кирган сўзларда) отлар олдидан келиб, аниқлик маъносини беради. Агар Ал қамария ҳарфларидан (қаранг: Араб ёзуви) олдин келса, тўла ўқилади: алкитоб- муайян бир китоб, Қур’он; Ал-Хоразмий, Ал-Беруний. Шамсия ҳарфларидан олдин келса, талаффузда тушиб, ундан кейинги ҳарф такрорланади: аш-шамсу; ан-набий — каби.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |