Пиширишга тайёр бо'лган Артишок

Артишок (Супага) — кўп йиллик ва бир йиллик сабзавот экини. Ўрта денгиз мамлакатларида 10-11 тури ўсади. Франсия, Италия, Ҳиндистон, Жазоир ва бошқа мамлакатларда экилади. Россиянинг жан, Молдавия, Украинада тиканли Артишок (С. сcолймус Л.) тури кўпроқ экилади. Артикшок жуда сершох бўлиб, бўйи 2 м гача боради. Гуллари кўк-бинафша рангда, йирик тўпгул ҳосил қилади (бир тўпгули оғирлиги 100-200 г). Серет гулбанди ва саватча тўпгули овқатга ишлатилади. Артикшокда қанд, оқсил (2,5-3%), углевод (7-15%), С (0,4 мг%), В,, В2 витаминлари, каротин, уруғида 30% гача мой бор. Хом ва консерваланган, қайнатилган Артикшок соуслар билан истеъмол этилади, салатлар тайёрланади. Углеводлари таркибида диабет касалликлари учун фойдали бўлган инулин бор. Жанубий зоналарда 3 - 4 йиллик, совуқ кучли зоналарда бир йиллик экин, 100х80 см схемада экилади. Ҳосилдорлиги 50-250 с/га (15 - 50 минг тўпгул). Артишок одатда кўп йиллик экин тарзида экилгандан сўнг иккинчи йили гуллайди. Ўзбекистон ўсимликшунослик илмий тадқиқот институтида Артикшокни раёнлаштириш ўрганилмоқда.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил