Артралгия (юнонча: артҳрон — бўғим ва алгос — оғриқ) — бўғимлар оғриғи; асосан артрит ва артроз, шунингдек бруцеллёз, ангина, грипп ва бошқа кўпгина юқумли касалликларда кузатилади. Артралгияда бемор дармонсизланади, ҳарорати кўтарилади. Ўз вақтида даволанмаса, зўрайиб, қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришларга олиб келади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил