Artroz
Артроз (юнонча: ''артҳрон" – бўғим "осис" (касаллик ёки дегенератив ўзгариш)- бўғимнинг дистрофик сурункали касаллиги. Моддалар алмашинуви ва ички секреция безлари фаолиятининг бузилиши, бўғимларнинг шикастланиши, шамоллаш, интоксикация, инфексион касалликлар оқибатида келиб чиқади. Тор поябзал кийиш оёқ панжаси бўғимлари артрозига сабаб бўлиши мумкин. Артрозда йирик (тизза, чаноқ-сон, болдир-товон, билак) ҳамда майда бўғимлар, хусусан умуртқа поғонаси бўғимлари (спондилоартроз) зарарланади. Бўғимлар бир оз шишади, босиб кўрилганда оғрийди; букиш ёки ёзиш чоғида қирсиллаган товуш эшитилади. Кўпинча 40 – 60 яшар аёллар ўртасида учрайди. Қайси бўғим зарарланганлиги ва касаллик босқичига қараб даво қилинади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |