Artur Adson
| Артур Адсон | |
|---|---|
|
| |
| Таваллуди |
Карл Артур Адсон 3-феврал (22-январ) 1889-йил |
| Вафоти |
5-январ 1977-йил Стокголм, Швеция |
| Турмуш ўртоғи | Мариэ Ундер |
Артур Адсон (1889-йил 3-феврал (22 январ), Сäнна, Россия империяси – 1977-йил 5-январ, Стокголм, Швеция) – эстониялик шоир, ёзувчи ва театр танқидчиси[1].
Ҳаёти
Артур Адсон (туғилганидаги исми Карл Артур Адсон) 1889-йил 3-февралда (баъзи маълумотларда 22-январ) Россия империяси таркибига кирувчи Сäнна шаҳрида туғилган. У Тарту, Сäнна ва Вõру шаҳарларидаги мактабларда ўқиган. Мактабни тугатгандан сўнг Псковда геодезия бўйича таҳсил олган. 1925—1926-йиллар давомида Тарту университетининг адабиёт факултетида таҳсил олган. Артур Адсон Эстония ва Россияда тадқиқотчи, журналист ҳамда театр танқидчиси бўлиб ишлаган. У бўлажак рафиқаси Мариэ Ундер билан 1913-йилда танишган ва улар 1927-йилда турмуш қуришган.
Адабиётдаги фаолияти

1917-йилда Артур Адсон эстон адабиётига катта таъсир кўрсатган Сиуру адабий ҳаракатининг аъзосига айланган. Кейинчалик Адсон Тарапита ҳаракатида ҳам фаол иштирок этган. Бундан ташқари, у жанубий Эстониянинг воро тилида ижод қиладиган энг кўзга кўринган шоирларидан бири бўлган. Артур театр танқидчиси ва адабиёцҳунос сифатида Эстония Республикасининг маданий меросига катта таъсир кўрсатган.
Адсон таржимонлик билан ҳам шуғулланган. У „Доcтор Зҳиваго“ асарини эстон тилига таржима қилган[2].
Сургун қилиниши

Совет Иттифоқи Эстонияни босиб олиши билан Артур Адсон ва унинг рафиқаси Швецияга сургун қилинган. Артур у ерда архивчи сифатида ишга жойлашган. Уларнинг иккаласи ҳам эстон адабиётига ҳисса қўшишни Швецияда ҳам давом эттирган. У Стокголм шаҳрида 87 ёшида вафот этган. Артур Адсон ҳам, рафиқаси Мариэ Ундер ҳам Стокголмдаги Скогскйркогåрден қабристонига дафн этилган.
Шеърий тўпламлари
- Ҳенге палангоқ (1917)
- Вана латерна (1919)
- Роосикранц (1920)
- Кадувик (1927)
- Катаи, кибувиц нинк киви (1928)
- Пäрлижõги (1931)
- Леҳекüлг ажарааматуст (1937)
- Вäрсивакк (1959)
- Раҳумäэ каннел (1973)
- Луулетусед (1990)
Песалари
- Тоомапäэв (1928)
- Нели кунингат (1931)
- Лаулуиса жа Киржанеици (1930)
- Колмас теэ (1932)
- Илудускунинганна (1933)
- Элав капитал (1934)
- Кару лäҳеб меэ лõксу (1936)
- Üкс туви лендаб мереле (1937)
Хотиралари
- Кäсикиви (1922)
- Нели вескит (1946)
- Вäикелинна моосекант (1946)
- Исе идас – силмад лääнес (1948)
- Сиуру-раамат (1949)
- Реисираамат (1950)
- Лаҳкумине (1951)
- Кадунуд мааилм (1954)
Болалар учун ёзган китоби
- Накиц: лугу вäикесест лõбусаст жа таргаст коэраст (1944)
Манбалар
- ↑ Дон Рубин, Петер Нагй, Пҳилиппе Роуер, Wорлд Энcйcлопедиа оф Cонтемпорарй Тҳеатре: Эуропе, Тайлор & Франcис, 1995, ИСБН 0-415-05928-3, п248
- ↑ Вабар, Свен „Артур Адсон“ (эн). сису-вана.ут.ээ. Қаралди: 2024-йил 14-май.[сайт ишламайди]