Artur Beterbiyev
Бу мақола ўзбек тилининг имло қоидаларига мувофиқ ёзилмаган. Қаранг: ВП:ОРФО. (2024-10) |
Артур Асилбекович Бетербиев (Чеченча: Бетербиэв Асилбекан Артур; русча: Артур Асилбекович Бетербиэв, 1985-йил 21-январда туғилган) — Россияда туғилган ҳозирда Канада шарафини ҳимоя қилаётган профессионал боксчи[2][3]. Артур 2017-йилдан бери Халқаро бокс федерацияси (ИБФ) камари, 2019-йилдан Жаҳон бокс кенгаши (WБC) камари, 2022-йилдан Жаҳон бокс ташкилоти (WБО) жаҳон чемпионлик камари ва 2024-йилдан Жаҳон бокс ассоциацияси (WБА) ва Ринг журнали камарларига эга бўлган ярим оғир вазн тоифасида мутлоқ жаҳон чемпиони ҳисобланади.
| Артур Бетербиев Артур Бетербиев | ||||||||||||||||||||||||||||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
|
Бетербиев 2019-йилда | ||||||||||||||||||||||||||||||||
| Статистикаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||
| Асл исми | Артур Асилбекович Бетербиэв | |||||||||||||||||||||||||||||||
| Вазни | Ярим ог'ир вазн тоифаси | |||||||||||||||||||||||||||||||
| Бўйи | 5 фт 11+1/2ин[1] | |||||||||||||||||||||||||||||||
| Фуқаролиги |
| |||||||||||||||||||||||||||||||
| Таваллуди |
1985-йил 21-январ Хасавюрт, Доғистан, Россия СФСР, Совет Иттифоқи | |||||||||||||||||||||||||||||||
| Услуби | Ортҳодох | |||||||||||||||||||||||||||||||
Медаллари ва ютуқлари
| ||||||||||||||||||||||||||||||||
Ҳаваскор сифатида Бетербиев 2007-йилги жаҳон чемпионатида кумуш, 2008-йилги жаҳон чемпионатида ва 2009-йилги жаҳон чемпионатида олтин, шунингдек, 2006-2010-йиллардаги Европа чемпионатларида ярим оғир вазн вазн тоифасида олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, боксчи 2012-йилги Олимпиадада оғир вазн тоифасида чорак финалга чиқди.
Ҳозирда Бетербиев Тҳе Ринг[4][5], ЭСПН[6], Трансмиллий бокс рейтинглар кенгаши (ТБРБ)[7][8] ва БохРеc томонидан дунёнинг энг яхши ярим оғир вазн тоифаси жангчиси сифатида рейтингда белгиланган[9].
Бетербиев, айниқса, ўзининг ажойиб зарба кучи билан машҳур бўлиб, 2013-йилда дебют қилганидан бери ўзининг 21 та профессионал жангидан 20 тасида нокаут орқали ғалаба қозонган[10].
Ҳаваскор боксдаги фаолияти
Бетербиев ўзининг ҳаваскор фаолиятида ярим оғир ва оғир вазн тоифасида жангларда иштирок этган[11]. У 2006-йилда ҳаваскор бокс бўйича Европа чемпионатида Кеннетҳ Эган ва Исмоил Силлакҳни мағлуб этиб, ғолиб чиқди. У Эгор Мекҳонцевни мағлуб этди, аммо 2006-йилда икки карра жаҳон чемпиони Эвгенй Макаренкога ютқазди. 2007-йилда у ярим финалда ярим оғир вазн тоифасида бўлажак мутлоқ чемпион Сергей Ковалевни мағлуб этди ва якунда финалда Эвгенй Макаренкони мағлуб этиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Жаҳон чемпионати финалида у ўзбекистонлик Аббос Атоев билан тўқнаш келди, аммо кутилмаганда мағлуб бўлди[12].
2008-йилги Олимпиадада боксчи Кеннедй Катендени 15:3 ҳисобида мағлуб этди, кейин 1/8 финалда кейинчалик мусобақа олтин медалини қўлга киритган маҳаллий боксчи Чжан Сяопинга баҳсли тарзда ютқазиб қўяди. 2009-йилги жаҳон чемпионатида кубалик ёш Жосе Лардуэт ва ўзбекистонлик Элшод Расуловни мағлуб этиб, ярим оғир вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритди.
2011-йилги жаҳон чемпионатининг чорак финалда якунда мусобақа ғолибига айланган Олександр Усйкга 13:17 ҳисобида ютқазди. 2012-йилги Олимпиадада Мичаэл Ҳунтерни мағлуб этди, аммо яна Усикка 13-17 ҳисобида ютқазди. Уларнинг иккаласи ҳам ўша пайтда оғир вазн тоифасида жангларда иштирок этар эди.
Бетербиев ҳаваскор боксда 300 дан ортиқ жангларда қатнашган[13].
Профессионал фаолияти
Фаолиятининг бошланиши
Артур профессионал фаолиятини давом эттириш учун Монреалга кўчиб ўтди[14]. Чечен профессионал дебютини 2013-йил 8-июлда Белл Cентреда Чристиан Cрузга қарши ўтказди ва иккинчи раундда техник нокаут билан ғалабани қўлга киритди. Бетербиев Жан Пасcалнинг Луcиан Бутега қарши жанги андеркартида Габриэл Леcросниэ билан жанг қилди ва тўртинчи раундда техник нокаут билан ғолиб бўлди[15].
Мутлоқ ярим оғир вазн тоифаси чемпионлиги
Бетербиев вс Бивол
Бетербиев 2024-йил 1-июн куни ярим оғир вазн тоифасида WБА чемпиони Дмитрий Бивол билан баҳс олиб бориши кутилган эди[16]. Бетербиев машғулотларда жароҳат олгандан сўнг 3-май куни жангни бекор қилишга мажбур бўлди[17]. Малик Зинад 1-июн кунги Бивол жангига Бетербиевнинг ўрнини босувчи жангчи сифатида танланди, агар Бивол Зинадни мағлуб эца, Бетербиев ва Бивол ўртасида жанг бўлишини режалаштириб олишди[18]. Бивол ўз камарини нокаут билан муваффақиятли ҳимоя қилгач, Бетербиэв ва Бивол ўртасидаги жанг 2024-йил 12-октябрда ўтказилиши режалаштирилди[19]. Жанг Бетербиевнинг баҳсли ғалабаси билан якунланди.
Шахсий ҳаёти
Бетербиев Доғистоннинг Хасавюрт шаҳрида туғилган ва чечен миллатига мансуб[20][21][22][23].
Ҳозирда боксчи Монреалда (Квебек) истиқомат қилади ва Канада фуқаролигини олди[2]. Бетербиев мусулмон. Ҳозирда уйланган ва тўрт фарзанди бор[24].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 ДАЗН Бохинг тале оф тҳе тапе приор то тҳе Дмитрй Бивол фигҳт
- ↑ 2,0 2,1 Зидан, Карим. „Артур Бетербиэв: Кадйров лоомс овер Чечен-борн стар'с унифиcатион боут“ (эн). тҳе Гуардиан (2022-йил 18-июн). Қаралди: 2022-йил 19-июн.
- ↑ Балдwин, Алан. „Бетербиэв сет то фигҳт ас Cанадиан афтер Руссиан бан, сайс WБC босс“ (эн). Реутерс (2022-йил 20-апрел). Қаралди: 2022-йил 19-июн.
- ↑ Фисчер, Доуг „Ринг Ратингс Упдате: Артур Бетербиэв cрашес П4П ранкингс, ре-такес Но. 1 ат лигҳт ҳеавйwеигҳт“. Тҳе Ринг (2024-йил 20-январ). Қаралди: 2024-йил 31-январ.
- ↑ „Ратингс“. Тҳе Ринг. 2009-йил 3-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2024-йил 31-январ.
- ↑ „Дивисионал ранкингс: Мунгуиа сец тҳе стаге фор а биг фигҳт ат 168“ (эн). ЭСПН.cом (2024-йил 30-январ). Қаралди: 2024-йил 31-январ.
- ↑ „Ранкингс Арчиве – Транснатионал Бохинг Ранкингс Боард“ (эн-УС). Қаралди: 2024-йил 31-январ.
- ↑ „Ранкингс – Транснатионал Бохинг Ранкингс Боард“ (эн-УС). Қаралди: 2024-йил 31-январ.
- ↑ „БохРеc Лигҳт Ҳеавйwеигҳт Ратингс“.
- ↑ Идеc, Кеитҳ (23 Деcембер 2016). „Бетербиэв Стопс Приэто ин Фирст Роунд то Кеэп КО Стреак Интаcт“. БохингСcене. Ретриэвед 24 Деcембер 2016.
- ↑ „Артур Бетербиев Био, Стац, анд Ресулц“. Олймпиcс ат Спорц-Референcе.cом. 2020-йил 17-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 24-сентябр.
- ↑ „АИБА Wорлд Бохинг Чампионшипс Чиcаго 2007 Ресулц“. АИБА. 2010-йил 13-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2015-йил 24-сентябр.
- ↑ Все, что нужно знат о титулном боэ Артур Бетербиэв — Энтони Ярд 28 января 2023 года
- ↑ Wеб, Мондиал „Артур Бетербиэв - ГЙМ“. www.гроупейвонмичел.cа. 2018-йил 1-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 5-ноябр.
- ↑ „Бетербиэв троп форт поур Леcросниэр à Монтрéал“ (фр). Оуэст-Франcе.фр (2014-йил 20-январ). Қаралди: 2024-йил 12-октябр.
- ↑ Искендеров, Парвиз. „Артур Бетербиэв вс Дмитрй Бивол фор ундиспутед 175-поунд титле сет фор Жуне ин Риядҳ“. ФИГҲТМАГ (2024-йил 5-феврал).
- ↑ Cоппингер, Мике „Бетербиэв инжуред, титле боут вс. Бивол постпонед“ (эн). ЭСПН.cом (2024-йил 3-май). Қаралди: 2024-йил 4-май.
- ↑ Cоппингер, Мике „Дмитрй Бивол то дефенд титле вс. Малик Зинад ин Риядҳ“ (эн). ЭСПН.cом (2024-йил 4-май). Қаралди: 2024-йил 6-май.
- ↑ „Видео: Дмитрй Бивол кноcкс оут Малик Зинад, ребоокс Артур Бетербиэв фигҳт фор Оcтобер“. ммафигҳтинг.cом (2024-йил 1-июн).
- ↑ „Артур Бетербиев: биография, кто по нации, откуда родом“ (ру). абоутан (2020-йил 17-январ). 2021-йил 23-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 20-март.
- ↑ Артур Бетербиэв: „Я не дагестанес и не русский, а чеченес“
- ↑ „Я чеченес, не дагестанес“. Бетербиэв поправил английского репортёра
- ↑ Анастасия Баринова. „Боксер Бетербиев попросил не называть его дагестанцем“. газета.ру (2023-йил 15-феврал). 2023-йил 15-февралда асл нусхадан архивланган.
"А жоурналист ин Лондон саид тҳат И ам а Дагестан бй натионалитй. И реплиэд тҳат И wас нот а Дагестан, бут а Чечен. Wҳен тҳей телл ме тҳат И ам а Дагестан бй натионалитй, И неэд то ансwер тҳат И ам а Чечен. Тҳей субсидед а литтле, бут И саид тҳат бй натионалитй а Чечен, нот а Дагестан. Ҳе саид тҳат Макҳачев анд Кҳабиб wере Дагестанис анд И ам алсо а Дагестан. И реплиэд: 'Но, И'м а Чечен', Бетербиэв саид."
- ↑ „Ундефеатед wорлд чампион бохер Бетербиэв эмбраcес лифе ин Монтреал“. Монтреал Газетте (2021-йил 7-декабр). — „Рамсай саид ҳе ҳас траинед бохерс wҳо дранк, гамблед анд часед wомен. Бетербиэв суccумбс то ноне оф тҳе абове. А девоут Муслим, оне оф тҳе феw реқуэсц оф ҳис траинер ис тҳат ҳе оccасионаллй аccомпаниэс ҳим ин праерс.“.
Ҳаволалар
- Артур Бетербиэв — Профиле, Неwс Арчиве & Cуррент Ранкингс ат Ливе Бох. Ливе (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-07-16 санасида архивланган)
- Артур Бетербиев Олймпиcс.cомда
- Аматеур ресулц
- 21-yanvarda tugʻilganlar
- 1985-yilda tugʻilganlar
- Yashayotgan insonlar
- Boks boʻyicha Rossiya chempionlari
- Boks boʻyicha jahon chempionlari
- Rossiyalik erkak bokschilar
- Xasavyurtlik sportchilar
- Rossiyalik musulmonlar
- Chechen millatiga mansub rossiyaliklar
- Rossiya olimpiya bokschilari
- 2008-yilgi Yozgi Olimpiya o‘yinlarida bokschilar
- 2012-yilgi yozgi Olimpiya o‘yinlarida bokschilar
- 21-asr rossiyalik sportchilari
- Ogʻir vaznli bokschilar