Artyom Borodulin
Артём Игоревич Бородулин (русча: Артём Игоревич Бородулин; 1989-йил 9- март, Перм) — россиялик фигурали учувчи. 2008-йилги ўсмирлар ўртасидаги фигурали учиш бўйича жаҳон чемпионатининг кумуш медали совриндори ва 2009-йилги Россия чемпионатининг кумуш медали соҳиби. Россиянинг халқаро тоифадаги спорт устаси[1].
| Артём Бородулин | |
|---|---|
![]() | |
| Шахсий маълумотлари | |
| Тўлиқ исми | Артём Бородулин |
| Таваллуди | Перм, Россия |
| Бўйи | 175 |
| Шахсий рекордлари | |
| Умумий натижа | 210.16 |
| Қисқа дастур | 72.24 |
| Эркин дастур | 137.92 |
Фаолияти

Артём 5 ёшида Пермда конкида учишни бошлаган. 2006-йил баҳорида у укаси Сергей (фигурали учувчи) ва онаси билан бирга мураббий Елена Буянова (Водорезова) қўл остида машқ қилиш учун Москвага кўчиб ўтган.
2007 — 2008-йилги мавсум Артём учун ўсмирлар ўртасидаги мусобақаларнинг сўнгги мавсуми бўлган.
Бородулин 2007-йил ноябр ойида машғулот пайтида оёғини синдириб олган. Натижада, у ўсмирлар ўртасидаги Гран-при сериясининг финалини ўтказиб юборган. Худди шу сабабга кўра, Артём Россия чемпионатида иштирок эта олмаган. Бироқ, соғлиғини тиклаб, ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақасида иккинчи ўринни эгаллашга муваффақ бўлган.
Артём Бородулин 2008 — 2009-йилги мавсумда катталар ўртасидаги Гран-прининг икки босқичида: Cуп оф Руссиа ва Cуо оф Чина мусобақасида иштирок этган. Мусобақада тўққизинчи ва тўртинчи ўринни эгаллаган. 2009-йилги Россия чемпионатида Артём ушбу турнирдаги биринчи кумуш медалини қўлга киритган. Европа чемпионатида у 13-ўринни эгаллаган. 2009-йил феврал ойида Универсиадада қатнашиб, атиги 0,59 очко йўқотиб хитойлик Сю Минга ютқизди ва кумуш медал соҳибига айланган.
2010-йилги Жаҳон чемпионатида, қисқа дастурнинг бошида Артёмнинг конки темири конкидан ажралиб кетган. Мусобақаларда бундай ҳолатлар жуда кам учрайди[2]. Спортчи турнирни тарк этишга мажбур бўлган[3].
Артём 2012 — 2013-йилги мавсумда спортдаги фаолиятини якунлади.
Спортдаги ютуқлари
| Мусобақа | 2004 — 2005 ㅤ | 2005 — 2006 ㅤ | 2006 — 2007 ㅤ | 2007 — 2008 ㅤ | 2008 — 2009 ㅤ | 2009 — 2010 ㅤ | 2011 — 2012 ㅤ | 2012 — 2013 ㅤ |
|---|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Қишки Олимпия ўйинлари | 13 | |||||||
| Жаҳон чемпионатлари | WД | |||||||
| Европа чемпионати | 13 | |||||||
| Ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати | 7 | 2 | ||||||
| Россия чемпионати | 15 | 14 | 8 | 2 | 3 | 11 | ||
| Ўсмирлар ўртасида Россия чемпионати | 7 | 2 | ||||||
| Гран-при босқичлари: НҲК Тропҳй | 8 | |||||||
| Гран-при босқичлари: Россия кубоги | 9 | 3 | ||||||
| Гран-при босқичлари: Хитой кубоги | 4 | |||||||
| Загребнинг Олтин Скате | 2 | 4 | ||||||
| Финландия кубоги | 10 | |||||||
| Ондреж Непела хотираси | 5 | |||||||
| Варшава кубоги | 5 | |||||||
| Қишки Универсиада | 2 | |||||||
| Ёшлар ўртасидаги Гран-при финали | 7 | |||||||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари, Болгария | 4 | 1 | ||||||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари, Австрия | 3 | |||||||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари, Голландия | 2 | |||||||
| Ўсмирлар ўртасидаги Гран-при босқичлари, Руминия | 2 | |||||||
| Ёшлар ўртасидаги Гран-при босқичлари, Андорра | 5 |
- WД = танловдан чиқарилган
Манбалар
- ↑ „Приказ Минспорттуризма № 138-нг от 12.10.2010 "О присвоении почётного спортивного звания «Мастер спорта России международного класса»“. 2012-йил 18-июлда асл нусхадан архивланган.
- ↑ „Несчастье вероятностью 1/10 000“. 2010-йил 28-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 26-март.
- ↑ „Бородулин завершил выступление на чемпионате мира“. 2010-йил 27-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2010-йил 25-март.
