Артём Кириллович Прядкин (2001-йил 18-сентябрда туғилган, Петропавловск, Қозоғистон) – қирғизистонлик футболчи, „Бишкек Сити“ клуби ва Қирғизистон миллий терма жамоасида дарвозабон ампуласида ўйнайди.

Артём Прядкин
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Артём Кириллович Прядкин
Таваллуд санаси 2001-йил 18-сентябр (2001-09-18) (25 ёш)
Таваллуд жойи Петропавл, Қозоғистон
Бўйи 187 м (613 фт 6 ин)
Амплуаси Дарвозабон
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Бишкек Сити
Рақами 1
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
0000—2020 Илбирс 0 (0)
2020 Жетису-Б 5 (0)
2021 Илбирс 11 (0)
2021—2022 Шахтёр-Булат 0 (0)
2022 Нефтчи 3 (0)
2022—2023 Алга 3 (0)
2023—2024 Дордой 17 (0)
2025—ҳ. в. Бишкек Сити 3 (0)
Миллий терма жамоа
2019 Қирғизистон У20 1 (0)
2023 Қирғизистон У23 6 (0)
2021—ҳ. в. Қирғизистон 0 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Клуб карераси

Артём Прядкин Қирғизистон терма жамоасида ўйнаган, собиқ дарвозабон Кирилл Прядкиннинг ўғлидир. Футболчилик фаолиятини Бишкекнинг „Илбирс“ клубида бошлаган. 2019-йилда Қирғизистон ўсмирлар терма жамоаси таркибида Гранаткин мемориали турнирида иштирок этган. Турнир давомида унинг ўйини қозоғистонлик скаутларнинг эътиборини тортган[1]. Қозоғистон иккинчи дивизионда ўйнаган „Жетису-Б“ клубидан таклиф олган[2]. Дарвозабоннинг профессионал даражадаги дебюти 2020-йил 2-октябр куни „Онтустик академияси“ жамоасига қарши ўйинда (0:1) бўлиб ўтган. 2021-йил бошида у „Илбирс“ жамоаси таркибига қайтган ва у ерда жамоанинг асосий дарвозабони бўлган. Орадан 6 ой ўтгач, у яна Қозоғистонга, бу сафар „Шахтёр-Булат“ клуби билам шартнома имзолаган[3]. Артём Шахтёр жамоаси таркибида ўйнамаган ва 2022-йилнинг баҳорида Қўчқоротанинг „Нефтчи“ жамоасига кўчиб ўтган. Нефтчи жамоаси сафида учта ўйин ўтказган[4]. 2022-йил ёзги трансфер ойнасида Прядкин „Алга“ жамоаси билан шартнома имзолаган ва у ерда ҳам асосий таркиб ўйинчига айлана олмаган.

2023-йил бошида „Дордой“ клуби футболчи билан шартнома имзолаган. Дордой жамоасида Султон Чомоэв асосий дарвозабон эди[5]. Прядкин янги жамоасидаги дебютини 2023-йилнинг октябрида ўтказишга муваффақ бўлган. Артём муваффақиятли ўйинлари билан Чомоэвнинг ўрнига асосий дарвозабонга айланган. 2023-йилги мавсум якунида ва 2024-йилги мавсумнинг биринчи ярмида Прядкин жамоанинг асосий дарвозабони бўлган. Аммо „Дордой“ „Абдиш-Ота“ клуби дан мағлуб бўлгач (0:4) дарвозабон яна заҳира дарвозабонига айланган. 2025-йилнинг бошида у янги ташкил этилган „Бишкек Сити“ футбол клуби билан шартнома имзолаган[6].

Терма жамоадаги фаолияти

Прядкин Қирғизистон ўсмирлар терма жамоасида Гранаткин мемориалида қатнашиб, Ҳиндистонга қарши ўйинда пеналтилар сериясида муваффақиятли иштирок этган. 2019-йилнинг ноябр ойида У-19 терма жамоаси сафида Эронга қарши Осиё Кубоги саралаш учрашувида (0:3) дебют қилган[7]. 2023-йилда у Олимпия терма жамоаси таркибида Осиё ўйинларида иштирок этган. 2021-йил сентябрида Фаластин ва Бангладешга қарши ўртоқлик ўйинлари учун терма жамоага илк марта чақирув олган[8]. У 2024-йилнинг ёзидан буён миллий терма жамоа йиғинларида мунтазам иштирок этиб келмоқда, бироқ терма жамоада ҳали дебют ўтказмаган.

Манбалар

  1. ↑ „Сталин не дождался дуэли с Прядкиным“ (ру-РУ). Мемориал Валентина Гранаткина. Қаралди: 2025-йил 1-апрел.
  2. ↑ „Артем Прядкин перешел в казахстанский «Жетысу»“ (ру). Проспорц (2020-йил 10-апрел). Қаралди: 2025-йил 1-апрел.
  3. ↑ „Трансфермаркт: Артем Прядкин перешел в казахстанский «Шахтер»“ (ру). Проспорц (2021-йил 1-август). Қаралди: 2025-йил 1-апрел.
  4. ↑ „Вратарь «Шахтера» перешел в зарубежный клуб“ (ру). Проспорц (2022-йил 23-март). Қаралди: 2025-йил 1-апрел.
  5. ↑ „Вратарь Артем Прядкин перешел в «Дордой»“ (ру). Ежедневная спортивная газета Кыргызстана Спорт.кг. Қаралди: 2025-йил 1-апрел.
  6. ↑ „«Бишкек-Сити» подписал Артема Прядкина“ (ру). Проспорц (2025-йил 14-январ). Қаралди: 2025-йил 1-апрел.
  7. ↑ „Молодежная сборная Кыргызстана (У-19) стартовала в Иране с поражения“ (ру). Ежедневная спортивная газета Кыргызстана Спорт.кг. Қаралди: 2025-йил 1-апрел.
  8. ↑ „На матчи с Палестиной и Бангладеш в состав сборной Кыргызстана вызваны 10 новичков“ (ру). Проспорц (2021-йил 2-сентябр). Қаралди: 2025-йил 1-апрел.

Ҳаволалар