Arva bint Abdulmuttalib
Арва бинт Абдулмутталиб (арабча: أروى بنت عبد المطلب) — ислом пайғамбари Муҳаммаднинг аммаси. Ҳижрий 15-йилда (милодий 636-йил) Умар халифалиги даврида вафот этган[1].
| Арва бинт Абдулмутталиб | |
|---|---|
| арабча: أَرْوَى بِنْتُ عَبْدِ الْمُطَّلِبِ | |
|
Арва бинт Абдулмутталиб исмининг араб хаттотлигида ёзилиши | |
| Таваллуди |
тах. 560 |
| Вафоти |
тах. 636 (ёши 75–76) Мадина, Саудия Арабистони |
| Дафн этилган жойи | Ал-Бақи’ қабристони, Мадина, Саудия Арабистони |
| Машҳур ишлари | Ислом пайғамбари Муҳаммаднинг аммаси |
| Турмуш ўртоғи |
Умайр ибн Ваҳб Арта ибн Шараҳбил |
| Болалари |
|
| Отаси | Абдулмутталиб ибн Ҳошим |
| Онаси | Фотима бинт Амр |
| Қариндошлари |
туғишган акалари ва укалари Туғишган опа-сингиллари |
Ёшлик даври
Арва тахминан 560-йилда Маккада туғилган. Отаси Абдулмутталиб ибн Ҳошим, онаси эса Қурайш қабиласининг Бану Махзум уруғидан Фотима бинт Амр бўлган[2].
Арванинг биринчи турмуши Умайр ибн Ваҳб билан бўлиб, ундан Тулайб исмли ўғил кўрган. Иккинчи марта Арта ибн Шараҳбил ибн Ҳошим билан оила қурган ва бу никоҳдан қизи Фотимани дунёга келтирган[3].
Исломни қабул қилиши
Ўғли Тулайб Арқамнинг уйида мусулмон бўлган. Арва ўғлининг Муҳаммад пайғамбарни қўллаб-қувватлашини маъқуллаган ва агар унинг ўзи ҳам эркак бўлганида жиянини ҳимоя қилиш учун қўлига қурол олишини айтган. Шундан сўнг Тулайб онасидан унда унинг мусулмон бўлишига нима тўсқинлик қилаётганини сўраган ва ҳатто укаси Ҳамза ҳам исломни қабул қилганини таъкидлаган. Арва эса ўзининг опа-сингиллари қандай йўл тутишини, опа-сингиллари нима қилса, ўзи ҳам уларга эргашишини билдирган. Бироқ ўғли уни таслим бўлишга ундаб, пайғамбар Муҳаммаднинг ҳузурига боришни маслаҳат берган. Агар пайғамбарнинг ҳузурига борса, албатта, исломни қабул қилишини таъкидлаган. Шу тариқа Арва ҳам исломни қабул қилиб мусулмон бўлган. У шаҳодат калимасини айтиб, Маккада Муҳаммад пайғамбарни очиқчасига қўллаб-қувватлаган[3].
Тулайбнинг мусулмон бўлгани сабабли жабрланганида кишилар Арвага: „Ўғлинг Муҳаммад учун ўзини қурбон қилганини кўрмаяпсанми?“ — дейишган. Арва эса фахр билан: „Унинг энг яхши куни — амакиваччасини ҳимоя қилган кунидир“, — дея жавоб берган[4].
Акаси Абу Лаҳаб Арванинг исломни қабул қилгани ва пайғамбар Муҳаммадни қўллаб-қувватлаётганидан хабар топгач, унинг олдига келиб, отаси Абдулмутталиб эътиқод қилган диндан воз кечганидан ҳайратда эканини билдирган. Арва эса мусулмон бўлганини айтиб, Абу Лаҳабга ҳам жияни пайғамбар Муҳаммадни қўллаб-қувватлашни маслаҳат берган. Унинг фикрича, пайғамбар Муҳаммадни қўллаб-қувватлаш Абу Лаҳаб учун ҳар икки ҳолатда ҳам фойдали бўлиши мумкин эди. Агар пайғамбар Муҳаммаднинг даъвати ғалаба қозонса, Абу Лаҳаб кейинчалик унга қўшилиб, бу ғалабадан манфаат кўриши, агар пайғамбарнинг даъвати муваффақияцизликка учраса ҳам: „Мен шунчаки қариндошимни ҳимоя қилган эдим“, — деб ўзини оқлаши мумкин эди[5].
Арва бинт Абдулмутталиб 622-йилда Мадинага ҳижрат қилган[3].
Марсиялар
Арва шоира бўлиб, ўз истеъдодидан пайғамбар Муҳаммадни ҳимоя қилиш ва уни қўллаб-қувватлаш йўлида фойдаланган. Унинг отаси Абдулмутталиб ва Муҳаммад пайғамбарнинг вафоти муносабати билан ёзган марсиялари алоҳида эътироф этилган[6]. Арва пайғамбар Муҳаммаддан узоқ умр кўрган.
Манбалар
- ↑ „أروى بنت عبد المطلب | موقع نصرة محمد رسول الله“. расоулаллаҳ.нет (2007-йил 14-ноябр). Қаралди: 2026-йил 18-феврал.
- ↑ Абдулмалик ибн Ҳишам. Тҳе Лифе оф Муҳаммад. Охфорд Университй Пресс, 1955 — 707-бет.
- ↑ 3,0 3,1 3,2 ибн Саад, Муҳаммад. Табақат вол. 8: Тҳе Wомен оф Мадина. Та-Ҳа Публишерс, 1995 — 30-бет.
- ↑ Каḥḥāлаҳ, ʿУмар Риḍā. Аʿлāм ал-нисāʾ фī ʿāламай ал-ʿараб wа-ал-ислāм, 2020-01-11.
- ↑ ибн Саад, Муҳаммад. Табақат вол. 8: Тҳе Wомен оф Мадина. Та-Ҳа Публишерс, 1995 — 31-бет.
- ↑ БАŞАРАН, СЕЛМАН „ЭРВÂ бинт АБДÜЛМУТТАЛİБ“ (тр). ТДВ İслâм Ансиклопедиси. Қаралди: 2026-йил 18-феврал.