Археография (архео… ва юнонча: қрапҳо — ёзаман) — ёрдамчи тарих фани; қўлёзма манбаларни қайта ишлаш усуллари ва уларни нашрга тайёрлаш билан шуғулланади. Тарихий манбаларни нашр қилиш биринчи марта Ғарбий Европада пайдо бўлган (ХВ аср). Ўрта аср тарихий манбаларининг биринчи танқидий нашри ХВИ асрда пайдо бўлди. Ўзбекистон бир неча минг йиллик даврни ўз ичига олган бой археографик материал (тарихий ҳужжатлар, қўлёзма) ларга эга. Археографиянинг намуналари Ўзбекистон Фанлар Академияси Шарқшунослик институтида, архив ва музейларда тўпланган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил