Архейлар — бу тирик организмларнинг бир домени (Карл Вёзе систематикаси бойича). Архейлар ядро ва бошқа мембранали органоидларга эга бо'лмаган бир хужайрали микроорганизмлардир.

Halobacteria.jpg
Ҳалобаcтериа - археяларнинг бир тури

Аввал археялар бактериялар билан, прокариотлар деб номланадиган гуруҳни ташкил этишган. Охирги йилларда археялар о'з эволуцион ёлига эга деб исботланди ва алоҳида организмлар домени деб тан олинди.

Ҳозир археялар 5та типга бо'линади. Улардан фақат иккитаси: Cренарчаэота ва Эурярчаэота типлари яхши о'рганилган.

Археялар ва бактериялар хужайраларининг шакли ва катталиги жуда охшаш, аммо бир хилги архейларнинг шакли жуда ҳам ажойиб, масалан Ҳалоқуадрум Wалсбйи хужайралари тотбурчаксимон ва ясси. Лекин архейлар о'зининг генлар тузилиши ва метаболизм ёллери билан эукариотларга охшайди. Археяларнинг ко'пи хемоавтотроф организмлар.

Археялар мембранаси

Хар ҳил организмларниг мембраналар тузилиши. Тепада - архейларнинг фосфолипидлари: 1 — изопрен занжирлари; 2 — оддий эфир бог'лар; 3 — Л-глицерин қолдиг'и; 4 — фосфат гуруҳ. Ортада — бактериалар ёки эукариотларнинг фосфолипидлари: 5 — ёг' кислота занжирлари; 6 — мураккаб эфир бог'лар; 7 — Д-глицерин қолдиг'и; 8 — фосфат гуруҳ. Пастда: 9 — эукариотлар ва бактериаларнинг липид биқавати; 10 — археяларнинг липид моноқавати

Археяларнинг мембраналарини ҳосил қилувчи молекулалар, эукариот ва бактерияларникидан жуда катта фарқланади. Ҳар бир тирик организмнинг мембранаси фоафолипидлардан ташкил топган ва мембранада бу фосфолипидлар икки қаватда жойлашиб, липид биқаватни ҳосил қилишади.

Археяларнинг фосфолипидлари бошқа организмлар фосфолипидлари билан 4та одатдагидан бошқача хусусиятларга эга:

1. Бактерия ва эукариотлар мембраналари глицеринга мурраккаб эфир бог'лари билан қошилган липидлардан ташкил топган. Археяларнинг мембранасида глицеринга содда эфир бог'лари билан қошилган липидлар учрайди. Бундай мембрана тузилиши архейларга экстремал иссиклик ва жуда кислотали ёки жуда ишқорий муҳитда яшашга ёрдам беради.

2. Археяларнинг мембранаси Л-глицериндан тузилган, бошқа организмларда эса Д-глицериндан.

3. Археяларнинг фосфолипидларидаги гидрофоб "думлар" бошқа организмлардан фарқли равишда ёг' кислоталардан эмас, изопрен занжирлардан иборат.

4. Археяларда липид биқават липид моноқаватга алмашган.

Археялар экологияси

Илк бора археялар экстремал муҳитларда топилган

Археяларни биринчи бо'либ экстремал муҳит шароитларида кашф этишган. Ко'п археялар жуда баланд иссикликда яшаши мумкин, масалан термофиллар 100 °C иссиклик гейзерларда яшайди, барофиллар эса 700 атмосфергача бўлган босимда яша олади.

Экстремофил археялар асосан 4 гуруҳга бо'линадилар, булар: галофиллар, термофиллар, ацидофиллар ва алкалифиллардир.

Манбалар

Тҳомас Cавалиэр-Смитҳ. Cелл эволутин анд Эартҳ ҳисторй: стасис анд револутион - 2006.

Ҳаволалар