Архимед аксиомаси — берилган икки кесманинг кичигини (А) бир неча марта такрорлаб, ҳар доим каттасидан (Б) каттароқ кесма ҳосил қилиш мумкинлиги тўғрисидаги аксиома. Архимед аксиомасини юзалар, ҳажмлар, сонлар ва бошқаларга ҳам татбиқ қилиш мумкин. Масалан, ҳар қандай икки мусбат сон а ва б учун а*п>б тенгсизликни қаноатлантирувчи натурал сон п доимо топилади. Бу аксиома юнон математиги Архимед томонидан „Шар ва силиндр“ асарида тавсифлаб берилгани учун Отто Столс ушбу номни берган. Архимед аксиомасини баъзан Евдокс аксиомаси деб ҳам аташади[1], чунки уни илгарироқ Евдокс Книдский қўллаган. Архимед аксиомасидан миқдорларни ўлчашда, икки кесманинг умумий ўлчовини топиш ва бошқа масалаларни ҳал қилишда фойдаланилади.

Яна қаранг

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил




  1. ↑ „Арчимедеан пропертй“, Wикипедиа (инглизча), 2023-09-03, қаралди: 2024-04-11