Arximed vinti
Архимед винти – Архимед ихтиро қилган сув чиқарувчи машина. Архимед винти икки томони очиқ силиндр қувур бўлиб, ўқига винт канали ҳосил қилувчи винтли юза ўрнатилган. Архимед винтининг бир учи суюқликка туширилиб, иккинчи учи суюқлик қуйиладиган жойга ўрнатилади. Винт айланганда суюқлик қувурдан кўтарилиб, юқори тешикдан узлуксиз қуйилаверади. Архимед винтининг иши қия текислик принсипига асосланган. Шамол ёки сув двигателлари ёрдамида ҳаракатга келтириладиган Архимед винти қуритиш ва суғориш ишларида қўлланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |