Архимицецимонлар (Арчимйcетес) – гифи (танаси) бўлмаган ёки жуда суcт ривожланган тубан замбуруғлар синфи. 350 га яқин тури бор. Асосан бир ҳужайрали ва бир ядроли организмлар, зооспора орқали кўпаяди, фақат айрим турларигина ри-вожланишнинг бошланғич даврларида икки ядроли бўлади, ба’зи турлари изо-гаметаларнинг қўшилиши (копуляция) йўли билан урчийди. А. жуда майда, уни микроскопда кўриш мумкин. Бу синфга мансуб замбуруғлар асосан сувда ёки нам жойларда ўсадиган сувўтлар ва юксак ўсимлик (мас, карам, картошка ва бошқалар)ларда паразитлик қилади, ўсимликларнинг касалланиши ва чиришига сабаб бўлади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил