Arxipelag (orollar)
Архипелаг, Гресия архипелаги – Эгей денгизида, Болқон ярим оролдан Кичик Осиё ярим орол қирғоқларигача чўзилган тўда-тўда ороллар (Шимолий ва Жанубий Спорадалар, Кикладлар, Эвбея, Хиос, Лесбос, Крит ва бошқалар). Майдони 20 минг км². А. ороллари учламчи даврда Эгей денгизи ўрнида бўлган қуруқликнинг қолдиқларидир. Барча ороллар тоғ ва қирлардан иборат. Баландлиги 2456 м гача (Крит о.). Вулканлар от-илиб, тез-тез зилзила бўлиб туради. Доим яшил ўрта денгиз ўсимликлари ўсади. Аҳрлиси субтропик ўсимликлар етишти-риш ва балиқ овлаш билан шуғулланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Географияга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |