Arxiv
Архив (лот. арчивум, юн. арчеион — муассаса) — 1) ҳужжатлар сақланадиган жой; 2) идоралар, ташкилотлар, шунинг-дек айрим шахслар иш фаолияти давомида тўпланган ҳужжатлар мажмуи. Қадимги ўзбек давлатларида ИИИ—ИВ асрлардаёқ мар-казлашган ҳамда хусусий ҳужжатхоналар мавжуд эди; темурийлар (ХИВ—ХВ аср), кейинчалик Қўқон, Бухоро ва Хива хонликлари даврида сарой архив-кутубхо-налари бўлган. 1919-йил 5-ноябр Туркистон Республикаси Ягона Давлат Архив жамғармаси (ЙАДАЖ) ва Маориф Халқ комиссарлиги қошида Архив ишлари Марказий бошқармаси (АИМБ), 1930-йилдан Ўзбекистон Марказий Архив бошқармаси (ЎзМАБ) вужудга келди.1931-йилда Ўзбекистон ЙАДАЖ бўлимлари ўрнига Марказий архив (МА), Ўзбекистон Марказий Тарих архиви (ЎзМТА), 1943-йилда. Ўзбекистон киносурат-овозли ҳужжатлар Марказий Давлат архиви, 1962-йилда Ўзбекистон Марказий давлат тиббиёт архиви (1965-йилдан Ўзбекистон Тиббиёт ва техника ҳужжатлари Марказий давлат архиви) ташкил этилди. Архивлар ишларини уйғунлаштириш ва бошқариш учун 1959-йилда Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги қошида А бошқармаси тузилди. 1961-йилдан мазкур Бошқарма Архивлар Бош бошқармасига айлантирилиб, Ўзбекистон Министрлар Советига бўйсундирилди. 1992-йил 19-июлда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси деб номланди. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят Архивлари ҳамда муассасалар тасар-руфидаги Архивлар унга бўйсунади. Ўзбекистон Республикасида жами 77 давлат Архиви бўлиб, уларда 6 млн.га яқин ҳужжатлар, жумладан 360 мингдан ортиқ сурат ҳужжатлари, 14 мингга яқин овозли ҳужжатлар, 17,5 мингга яқин киноҳужжатлар сақланади (1999). Марказий давлат архивида ХИИИ асрдан бошлаб шу бугунгача бўлган ҳужжатлар бор. Ўзбекистон рассомларининг ишлари Ўзбекистон Бадииёт акадимяси Бадиий жамғармаси, шахсий гуплам ва музейлардан ўрин олган. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Қўқон ва бошқа шаҳарларда Муқимий, Фурқат, Аваз, Ҳамза, Айний, Мухтор Ашрафий, Абдулла Қаҳҳор, Фафур Ғулом, Ойбек, Ҳамид Олимжон ва бошқаларнинг баъзи Архив материаллари улар уй-музейларида жамланган. Ўзбекистонда А.ларни шакллан-тириш, сақлаш ва улардан фойдаланишда юзага келадиган муносабатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Архив муассасалари фаолияти Ўзбекистон Республикасининг „Архивлар тўғрисида“ги қонуни (1999-йил 15-апрел) билан тартибга солинади. Ушбу қонун Ўзбекистон ҳудудида мавжуд бўлган барча Архив ҳужжатларини тўлиқ қамраб олишга, Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фондининг яхлит-лигини сақлаб қолишга ва фуқаролар, жамият ва давлатнинг ижтимоий, маданий, илмий ва бошқа эҳтиёжларини қондириш мақсадида Архив ҳужжатларини ҳисобга олиш, экспертиза қилиш, рўйхатдан ўтказиш, бутлаш ҳамда улардан фойдаланишнинг ягона тартибини белгилашга қаратилган. Конунга кўра, ҳужжатларда Ўзбекистон халқининг моддий ва маъна-вий ҳаёти акс эттирилган барча Архив фондларининг мажмуи Ўзбекистон Республикаси Миллий Архив фонди деб ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Миллий Архив фонди давлат ва нодавлат Архив фондларидан ташкил топади. Давлат Архивларида ва давлатнинг бошқа ҳужжатхоналарида доимий сақланаётган ҳужжатлар, шунингдек давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида, прокуратуралар, судлар, банкларда, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларида, Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколат-хоналари ва консуллик муассасаларида вақтинча сақланаётган Архив ҳужжатлари давлат Архив фондини ташкил этади. Нодавлат юридик шахсларнинг фаолияти натижасида тўпланган Архив ҳужжатлари, шунингдек фуқароларнинг шахсий Архивларино давлат Архив фонд ими ташкил этади. Ҳужжатларни Ўзбекистон Республикасининг Миллий архив фондига киритиш ёки ҳужжатларни ундан чиқариш эксперт комиссиясининг хулосаси асосида амалга оширилади. Ҳужжатларнинг қимматлилигини аниқпаш мезонларини, эксперт комиссияларини тузиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бош архив бошқармаси белгилайди. Архив учун мутахассис ходимлар Тошкент маданият институтида ҳамда Ўзбекистон миллий университети тарих факултетида тайёрланади. Раънохон Файзиева.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |