Архонт (юн. арчон — бошлиқ, ҳукмдор) — Юнонистондаги олий ман-сабдор шахслар. Ривоятларга кўра, ар-хонтлик лавозими умрбод ҳисобланган, кейинроқ 10 йилга, милоддан аввалги 683 йилдан бошлаб эса бир йилга келтирилган. А. 9 кишидан иборат бўлган. Милоддан аввалги ВИ асрдаги Солон ислоҳотидан кейин архонтлик лавозимига олий даражадаги мулк-дорлар сайланган. Клисфен ислоҳотидан сўнг (милоддан аввалги В аср) А. ўзининг сиёсий аҳамиятини йўқотган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил