Архозаврлар (Арчосаура) — су-дралиб юрувчилар кенжа синфи. Юқори перм давридан маълум. Бош суягида 2 та чекка суяги ва кўз одди туйнуги бўлади. Чаноқ суяги 3 ёки 4 нурли. Те-риси қалин совут билан қопланган. А. мезо-зой эрасида ер юзида энг кенг тарқалган ва жуда хилма-хил турлардан иборат судралиб юрувчилар гуруҳи бўлган. Ай-рим А. икки оёкда тик юргани учун орқа оёқлари, думи ва думғазаси кучли ривож-ланган, лекин олдинги оёқлари ва боши кичик бўлган. Ўтхўр ёки йиртқич ҳаёт кечирган А.га текодонтлар, тимсоҳлар, калтакесакчаноқлилар, қўшчаноқлилар, динозаврлар ва учар калтакесаклар тур-кумлари киради. А.дан археоптерикс ке-либ чикдан. А.дан ҳозир фақат тимсоҳлар сақланиб қолган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил