Аряна Сайид (дарий / пуштуча: آريانا سعيد) — афғон қўшиқчиси, қўшиқ муаллифи ва телебошловчи. У асосан дарий тилида куйлайди, пушту ва ўзбек тилида ҳам кўп қўшиқлари бор. У Афғонистоннинг энг машҳур мусиқачиларидан бири бўлиб,[2] Афғонистон ичида ва ундан ташқарида консерт ва хайрия фестивалларида мунтазам қатнашади. 1ТВ ва ТОЛО тармоғи мусиқий телекўрсатувларида бошловчилик қилган, шунингдек, реалити-шоуларда чиқиш қилган[3][4].

Аряна Саид
Таваллуди 1985-йил 14-июл (1985-07-14) (41 ёш)[1]
Касби
  • Қўшиқчи
  • Мусиқачи
  • Шоира
  • Хайриячи
  • Хайрли ният элчиси
Фаолият йиллари 2007-йилдан
Веб-сайти фаcебоок.cом/арянамусиc

Болалиги ва таълим

Саид 1985-йилда Афғонистоннинг Бомиён шаҳрида туғилган[5]. 8 ёшида ота-онаси билан Афғонистонни тарк этган ва Покистоннинг Пешовар шаҳрида яшаб, қисқа муддат Швейцарияда, кейин эса Лондонда яшади[6]. 12 ёшида мусиқа мактабига ўқишга кирди.

Мусиқий карераси

Саиднинг 2019-йилда саҳнага чиқиши

Саиднинг 2008-йилдаги биринчи сингли „МашАллаҳ“ эди. Унинг карерасидаги бурилиш нуқтаси 2011-йилда "Афган Песарак" қўшиғи чиққанидан кейин содир бўлди[7]. Аряна Саид Афғонистондан ташқаридаги кўплаб афғон хонадонларида машҳур бўлди ва бутун дунё бўйлаб кўплаб консертларда чиқиш қила бошлади[8]. Тўсатдан, муваффақиятнинг энг юқори чўққисида Аряна Афғонистонга боришга ва ўзининг ватанидаги концертларда чиқишга қарор қилди. Аряна Саид у ерда эски классик афғон қўшиғи — "Гуле Себ" версияси билан шуҳрат қозонди. Афғонистондаги дастлабки кунларида у ўзининг навбатдаги қўшиғи "Дилам Танг Аст"ни суратга олди. Телевисион Аwардс маросимида Афғонистонда суратга олинган энг яхши қўшиқ учун мукофотга сазовор бўлди. Бу, шунингдек, Афғонистоннинг етакчи кўнгилочар каналларидан бирида телебошловчи сифатидаги янги фаолияти бошланиши билан якунланди[9]. Унинг навбатдаги қўшиғи — „Ҳайранам“ жуда яхши чиқди. Арянанинг навбатдаги катта муваффақияти — „Желва“ қўшиғини афғон мусиқасидаги етакчи қўшиқчилардан бири — Жавид Шариф билан ҳамкорликда куйлади. „Биё Биё“ қўшиғининг биринчи муваффақиятидан кейин иккинчи марта жуфтлашди. Аряна Саид буни ўз мамлакатида спорт санъатини рағбатлантириш учун кўтаринки миллий қўшиқ билан давом эттирди. „Афғонистон, Афғонистон“ қўшиғини яратиш учун бир қанча қўшиқчилар бирлашдилар. Арянанинг „Бану э Аташ Нашеэн“ асари Афғонистон аёллари кўп йиллик уруш ва зўравонликларда дуч келган азоб-уқубатларни тасвирлайди[10]. Катта оркестр ижросида суратга олиш Афғонистонда бўлиб ўтган. Қўшиқ чиққанидан кўп ўтмай, Аряна қўшиқнинг крлиб чиқиши ва маъносини тушунтириш учун ББCга интервю берди. Унинг навбатдаги катта ҳити „Анарам, Анарам“ бўлиб, Арянани Афғонистондаги чартларнинг биринчи ўрнига олиб чиқди[11][12].

2019-йилда у Афғонистоннинг "Иcон" мукофотини қўлга киритди ва 2017-йилда Афғонистоннинг "энг яхши аёл сан'аткори" деб топилди[13]. Афғонистон миллий телерадио тармоғидан „Афғонистон овози“ унвонини олган. „Йилнинг энг яхши қўшиғи“, „йилнинг энг яхши видеоси“ ва „Жасорат“ мукофотларига сазовор бўлди[13].

Телевизион фаолияти

Кўп ўтмай, Аряна Саид Афғонистондаги етакчи кўнгилочар каналлардан бири — 1ТВ томонидан қабул қилинди. Унинг „Мусиқа кечаси“ (Шаб-э Мосиқи) шоуси мусиқа ижроси ва бошқа санъаткорлардан интервю олишини ўз ичига олган. Шоу муваффақиятли бўлди ва биринчи мавсумдан сўнг Аряна Лондонга қайтиб кетди. Кўп ўтмай, Аряна Саид ТОЛО ТВ томонидан 2013-йилда „Афғонистон Овози“ ҳакамларидан бири сифатида тасдиқланди[14]. Телевидение билан ҳамкорликни давом эттирди ва кейинчалик бошқа бир истеъдод шоуси — „Афғонистон юлдузи“ ҳаками бўлди[15].

Жамиятдаги фаоллиги

Лалаҳ Усмоний бошчилигидаги #WҳереИсМйНаме кампанияси тарафдори бўлиб, Афғонистон қонунчилигига ўзгартириш киритишни ёқлаган. Унга кўра, аёлларнинг исмларини шахсий гувоҳномаларга киритиш мумкин эди[16].

Аряна Саид Афғонистонга ватанпарварлик ва Ҳиндистонга меҳр-муҳаббат изҳор этиб, Афғонистон учун „ҳақиқий дўст“ эканини айтди[17][18].

Аряна Париж шаҳрида бўлиб ўтган УНЕСCОнинг 75 йиллигига бағишланган тантанали маросимда президентлар ва бош вазирлар иштирокида Афғонистон вакили сифатида чиқиш шарафига муяссар бўлди[19]. Аряна ўз чиқишини Афғонистон ва бошқа мамлакатларда муҳожирликда яшаётган инсонларга бағишлади.

Шахсий ҳаёти

Саид 2018-йилда ўзининг менежери Ҳасиб Саид билан унаштирилди[20].

2021-йил август ойида Кобул Толибон қўлига ўтганидан кейин у Кобулдан Қатарнинг Доҳа шаҳрига эвакуация қилинди, сўнгра Туркиянинг Истанбул шаҳрига жўнади[21][22].

2021-йил 25-август ҳолатига кўра, АҚШнинг Калифорния штати Лос-Анжелес шаҳрида истиқомат қилади[23].

Унинг жияни — Надиа Надим Дания миллий футбол терма жамоасида ўйнайди[24].

Манбалар

  1. ↑ „Аряна Аwардед Атлантиc Cоунcил 2018 Фреэдом Аwард“. ТОЛОнеwс (2018-йил 24-июн). 2019-йил 19-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 17-январ.
  2. ↑ Ороож Ҳакими. „Дефйинг тҳреац, Афгҳан сингер Аряна cомес ҳоме фор wомен“. Реутерс (2019-йил 16-март). 2019-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-июл.
  3. ↑ Спаркс, Ҳаннаҳ. „Афгҳанистан'с биггест фемале поп стар эсcапес амид Талибан 'шоcк'“. Неw Ёрк Пост.
  4. ↑ Wелле (www.дw.cом). „Wҳй ис сингер Аряна Саеэд сеэн ас а тҳреат то Афгҳан cонсерватисм? | ДW | 18.08.2017“ (эн-ГБ). ДW.CОМ. 2020-йил 12-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-феврал.
  5. ↑ Wелле (www.дw.cом). „Афгҳан wомен урге ЭУ леадерс то нот реcогнизе Талибан | ДW | 02.02.2022“ (эн-ГБ). ДW.CОМ. Қаралди: 2022-йил 29-май.
  6. ↑ „Аряна Саеэд“. 2021-йил 26-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2021-йил 22-октябр.
  7. ↑ Видео ЁуТубеда
  8. ↑ „Силк Роад Републиc | Аряна Саеэд: Wеаринг Wҳо Ше ис“. 2014-йил 1-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2014-йил 21-январ.
  9. ↑ „Аряна Саеэд“ (2013-йил 15-май). 2016-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-июн.
  10. ↑ „Афгҳанистан – Аряна Саеэд, ла воих де ла либертé“. 2016-йил 12-июнда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-июн.
  11. ↑ „Афгҳан сингер Аряна Саеэд теллс Неwсдай абоут деатҳ тҳреац ше'с реcеивед“. 2016-йил 4-мартда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-июн.
  12. ↑ „Латест Неwс, Артиcлес, Пҳотос, Имагес анд Видеос он ранге оф топиcс – Фирстпост“. 2015-йил 24-сентябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-июн.
  13. ↑ 13,0 13,1 „Шерзаад Энтертаинмент – Афгҳанистан'с Леадинг Энтертаинмент Энтитй“. 2019-йил 27-январда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 11-март.
  14. ↑ Франcе-Прессе. „Афгҳан фемале старс дефй cлериcс' прессуре“ (2013-йил 16-август). 2016-йил 12-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-июн.
  15. ↑ „Аряна Саеэд“ (2013-йил 15-май). 2016-йил 4-апрелда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2016-йил 25-июн.„Аряна Саеэд“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2013-09-03 санасида архивланган). 15 Май 2013.
  16. ↑ „WҳереИсМйНаме: Афгҳан wомен cампаигн фор тҳе ригҳт то ревеал тҳеир намес“ (эн-ГБ). ББC Неwс (2020-йил 24-июл). Қаралди: 2020-йил 20-декабр.
  17. ↑ Госwами. „Афгҳан поп стар Аряна Саеэд сайс Индиа 'труэ фриэнд', сламс Пакистан“. Ҳиндустан Тимес (2021-йил 24-август).
  18. ↑ „Афгҳан поп стар Аряна Саеэд бламес Пак фор эмпоwеринг Талибан, термс Индиа 'труэ фриэнд'“. Тҳе Тимес оф Индиа (2021-йил 24-август).
  19. ↑ „Wорлд леадерс анд реноwнед артисц cелебрате УНЕСCО ат 75“. УНЕСCО (2021-йил 12-ноябр).
  20. ↑ „Биограпҳй оф Аряна Саеэд“. афгҳан-wеб.cом (2018-йил 8-апрел). 2019-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-июл.
  21. ↑ „Афгҳан поп стар Аряна флеэс фром cоунтрй амид феар оф лифе ундер Талибан руле“. wионеwс.cом (2021-йил 19-август).
  22. ↑ Нзанга, Мердиэ; Савой, Грег. „Афгҳан стар Аряна Саеэд реcоунц ҳарроwинг эсcапе фром Кабул“ (эн). Реутерс (2021-йил 24-август). 2021-йил 27-августда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 24-феврал.
  23. ↑ „Афгҳан поп стар Аряна Саеэд сайс ше wас 'ҳопелесс' wҳиле флеэинг Талибан“.
  24. ↑ „Надиа Надим – Дäнемаркс "Златан"“. Дер Тагесспиэгел Онлине. тагесспиэгел.де (2017-йил 29-июл). 2019-йил 26-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2019-йил 26-июл.