Аряна вежа
Аряна вежа (Авесето китобида Аирянəм Ваēǰаҳ, қадимий форсчада Ēрāн-вēз, форс. Ирāнвēж, паҳлавий тилида Арйāнвēžан) – Хоразмнинг Авестодаги қадимги номи. Зардуштийликнит муқаддас олови – Азархўрро биринчи марта ёқилган юрт.
Этимологияси
Аряна вежа Авесто китобида Аирянем Ваēжаҳ ва қадимий форсчадаги Ēрāн-вēз сўзларининг қўшилиб кетилган ҳолати бўлиб, сўзнинг биринчи қисми яъни Аряна мос равишда Авесто китобидаги аирииа сифатдоши ёки қадимий форсчадаги ēр сўзининг кўпликдаги маъносидир[1][2]. Юқорида келтирилган иккала сўз ҳам қадимий форсча āряҳ атамасидан олинган. Форсчада āряҳ атамаси форслик деган маънони англатади[3]. Вежа сўзи эса Ваēжаҳ ёки Вēз каби асос сўзлардан олинган бўлиб аниқ маъноси йўқ[1]. Фридрих Карл Андреас уни санскрит тилида ҳудуд, минтақа деган маънолари ҳам бор деб таъкидлаган[4]. Бошқа томондан, Эмиле Бенвенисте бу сўзни оқим билан боғлайди ва бу тез оқадиган дарё ҳудудига берилган таъриф деб таъкидлаган.
Зардуштийликда Эрон халқининг географик минтақаси ҳақида бир воқеа келтирилган бо'либ. Унда, Митранинг Хара тоғига қандай етиб бориши ва Аирёшаянани (Авесто китобида аирйō šаяна яъни Эрон ерлари деган маънони билдиради) кўриши тасвирланган. Бу атама одатда эронликлар яшайдиган бутун ерга нисбатан талқин қилинади. Бироқ, эронлик олим Герардо Гноли матннинг ноаниқлигини таъкидлаган, шунинг учун Аирёшаяна, худди Аряна вежа каби, фақат Эрон мамлакатлари орасида муҳим ўрин эгаллаган маълум бир мамлакатга ишора қилинган деб тушунтирган[5].
Зардуштийликда
Қадимги форс манбаларида Аряна вежанинг ма'носи Эранвез деган жой номига нисбатан қо'лланилган. Бу жойда Зарадушт биринчи марта Аҳура Маздадан динни қабул қилганлиги тасвирланган. Бундан ташқари, Авестода Аряна вежанинг Адарбайган яқинида жойлашганлиги ва у Даитя дарёси орқали Гобадестан деб номланган мамлакат билан бог'ланганлигини ҳақида келтирилади. Гобадестоннинг ҳозирги қайси давлат эканлиги аниқ эмас, лекин унинг номи Суғдестоннинг бузиб кўрсатилиши сифатида талқин қилинган ва ҳозирги Хоразм ҳудудларига то'г'ри келади[6]. Худди шундай, Даитя дарёси бошқа адабиётларда Окс каби номлар билан учрайди[7].
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 Давид, Неил „"Ēрāн-Вēз"“. — „Энcйcлопæдиа Ираниcа. Вол. ВИИИ. Ираниcа Фоундатион.“.
- ↑ Алеманй, Агустí (2000). Соурcес он тҳе Аланс: А Cритиcал Cомпилатион. Брилл.
- ↑ „"Олд Ираниан Литературе". Ин Спулер, Б. (эд.). Ҳандбуч дер Ориэнталистик. Брилл. пп. 1–32.“.
- ↑ Ҳеннинг, Wалтер Б. (эд.). Миттелиранисче Маничаиcа аус Чинесисч-Туркестан. Верлаг дер Академиэ дер Wиссенсчафтен ин Коммиссион беи Wалтер де Груйтер у. Cомпанй.
- ↑ Гноли, Гҳерардо (1966). „АИРЙŌ. ŠАЙАНА“. Ривиста дегли студи ориэнтали. 41 (1): 67–75.
- ↑ "ГŌБАДŠĀҲ". Энcйcлопæдиа Ираниcа. Вол. ХИ. Ираниcа Фоундатион. п. 18.
- ↑ "ДĀИТЙĀ, (ВАŊҲВĪ) (лит., “тҳе (гоод) Дāитйā”; Мид. Перс. Wеҳ Дāитī), тҳе наме оф а ривер cоннеcтед wитҳ тҳе религиоус "лаw" (Ав. дāта-, Мид. анд НПерс. дāд),