Aryavarta
Аряварта („орийлар мамлака-ти“) — Шимолий Ҳиндистоннинг марказий қисмининг қадимги ҳиндлар томонидан ата-лиши. Қадимги ҳиндларнинг тасаввурича, А. мамлакатида Ҳиндистоннинг бошқа халқларига қараганда „олижаноб“ ки-шилар яшаган. Бундай қарашлар бежиз бўлмаган, албатта, чунки Ҳиндистоннинг айнан мана шу қисми қадимги ҳинд тамаддуни (сивилизацияси)нинг ўчоғи, Мауриялар давлати жойлашган ўлка бўлган. Бу ерда браҳманизм, буддизм ва жайнизм каби динлар шаклланган, унда яшаган халқларнинг адабий тиллари — санскрит ва пали — бутун Ҳиндистоннинг адабий тилига айланган.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |