Арзҳовли — хонга арзга келган 616кишилар қабул қилинган жой. 1830 — 38 йиллар Хивада Оллоқулихон буйруғи билан қурилган Тошҳовлининг бир қисми. Ҳовлининг ички қисмига гир айланган айвонли болохоналар солинган. Ҳовлининг тўрида эса тахт учун мах-сус айвон қурилган. А. ўртасида баланд юмалоқ супа бўлиб, ёзда ўтов ўрнатилган. Бинонинг кошин билан қопланган силлиқ деворлари турли рангдаги нафис нақшлар билан безатилган. Хиванинг Ди-шан қал’асидаги Нуруллабой саройида ҳам 1904-йил қурилган А. бор.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил