Арзирум – Туркиянинг шимоли-шарқидаги шаҳар. Арзирум элининг ма’мурий маркази. Аҳолиси 242 минг киши (1990). Темир йўл стансияси, автомобил йўллари тугуни, озиқ-овқат, тўқимачилик, кўнчилик, мебел ва металлсозлик корхо-налари бор; вагон ва локомотивлар та’мирланади. Университет бор. А. яқинида темир рудаси кони топилган. А. қадимда турли давлатлар таркибида бўлиб кетган ва ҳар хил ном билан аталган. ХИ асрда салжуқийлар қўл остига ўтгач, ҳозирги ном билан аталган. 1514-йилдан Усмонлилар салтанати тарки-бида. А. ва унинг атрофи бир неча марта уруш майдони бўлган. А.ни 1829, 1878, 1916–18 йилларда рус қўшинлари босиб олган. Камолчилар инқилоби даврида, я’ни 1919-йилдан инқилобчиларнинг асо-сий марказларидан бири бўлган.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил