As-Sahla masjidi
Ас-Саҳла масжиди (арабча: مَسْجِد ٱلسَّهْلَة) – имомийлар шиалигига мансуб масжид ва зиёратгоҳ бўлиб, Ироқнинг Нажаф вилоятидаги Куфа шаҳрида жойлашган. Масжид имомий шиа мусулмонлар учун катта аҳамиятга эга бўлиб, у дастлаб Куфа шаҳрида Али тарафдорлари, яъни шиаларнинг илк аъзолари учун маҳалла масжиди сифатида барпо этилгани айтилади[1]. Шунингдек, масжид келажакда ўн иккинчи шиа имоми – Ҳужжатуллоҳ ал-Маҳдийнинг маскани бўлиши ҳам ривоят қилинади[2](п48–50).
| Масжид | |
Ас-Саҳла масжиди
مَسْجِد ٱلسَّهْلَة | |
| 2015-йилда суратга олинган масжид зали | |
| Мамлакат | |
| Шаҳар | Куфа |
| Координаталар | 32°2′20″Н 44°22′47″Э / 32.03889°Н 44.37972°Э |
| Йўналиши | шиа |
| Масжид тури | Жомеъ-Масжид |
| Меъморий услуб | Ислом меъморчилиги |
| Меъмор |
|
| Қиймати | УС$8 224 000 (2018) |
Асосий сана:
| |
| Бино майдони | 17,500 м2 (188,000 кв фт) |
| Гумбазлар сони | 1 та(эҳтимол кўпроқ) |
| Гумбазлар сони | 1 та(эҳтимол кўпроқ) |
| Миноралар сони | 2 та |
| Миноралар сони | 2 та |
| Миноралар баландлиги | 30 м (98 фт) |
| Ҳолати | амалдаги |
| Таровиҳ | |
| Саҳарлик ва ифторлик | |
Тарихи
Масжид милодий ВИИ асрда барпо этилгани айтилади. Кейинги йиллар давомида у кўп бор қайта қурилган, жумладан ҳижрий 750-йилда (милодий 1349/1350-йилларда), ХХ асрнинг охирларида ҳамда 2011–2018-йилларда[3][4][5]. 2013-йил июлида жамоатчилик учун „Саййида Наргис саҳни“ деб номланган янги саҳн очилди[6].
Аҳамияти
Масжид имомийлар эътиқодига кўра ривоятлар асосида муқаддас саналади. Бу эътиқодларга кўра, масжид ўн иккинчи имом – Ҳужжатуллоҳ ал-Маҳдий қайтишидан сўнг истиқомат қиладиган жойдир[2](п48–50). Шунингдек, масжид пайғамбарлар ва исломдаги айрим зотлар: Иброҳим (Авраам), Идрис (Эноҳ), ҳамда Хизрнинг маскани бўлгани ҳам айтилади[2](п48–50). Ҳар бир пайғамбар масжид ичида намоз ўқишни жорий этгани ривоят қилинади[2](п48–50). Масжидда ислом намозининг икки ракатини адо этиш бир йил давомида инсон учун омонлик ва ҳимоя беришига ишонилади[2](п48–50). Қиёмат кунини эълон қилувчи сур масжиддан чалинади, деб ишонилади[2](п48–50). Ривоятлар ва имомийлар эътиқодига кўра, масжидда етмиш минг киши тирилтирилади ва улар жаннатга сўроқсиз кириши мумкин[2](п48–50). Шунингдек, биринчи шиа имоми Али ибн Абу Толиб ҳам шундай дегани ривоят қилинади: Ҳеч бир дардманд киши бу масжидга келиб, унда намоз ўқиб, Аллоҳга илтижо қилса, Аллоҳ унинг ғамини кетказмай ва сўраганини бермай қўймайди.[2](п53)
Зиёратгоҳлар
Масжидда имомийлар ривоятларига кўра етти нафар пайғамбар ва имомга оид зиёратгоҳлар бор, хусусан[5]:
- Имом Жаъфар бин Муҳаммад ас-Содиқ зиёратгоҳи – масжиднинг ўртасида
- Иброҳим пайғамбар зиёратгоҳи – масжиднинг шимоли-ғарбий бурчагида
- Идрис пайғамбар зиёратгоҳи – масжиднинг жануби-ғарбий бурчагида
- Хизр пайғамбар зиёратгоҳи – жанубий ва шарқий томонлар оралиғидаги бурчакда
- Ас-солиҳин пайғамбар (ёки Солиҳ пайғамбар зиёратгоҳи) – шимолий ва шарқий томонлар оралиғидаги бурчакда, масжиднинг асосий кириш қисмидан ўнг томонда
- Имом Зайн ал-Обидин ва Али бин ал-Ҳусайн зиёратгоҳи – масжиднинг ўртасида
- Имом Муҳаммад ал-Маҳдий, 12 имом зиёратгоҳи – жанубий томоннинг ўртасида (келажакдаги маскан).
Галерея
-
Масжиднинг асосий ҳовлиси
-
Асосий ҳовлининг равоқи
-
Асосий ҳовлининг равоқи
-
Саййида Наргис саҳни
-
Саййида Наргис саҳни
-
Саййида Наргис саҳни
-
Масжид кириш қисми
Яна қаранг
Манбалар
- ↑ Ҳаидер, Нажам. Тҳе Оригинс оф тҳе Ши'а: Идентитй, Ритуал, анд Саcред Спаcе ин Эигҳтҳ-Cентурй Куфа. Cамбридге Университй Пресс, 26 Септембер 2011 — 238–-бет. ИСБН 978-1-107-01071-0. Қаралди: 2012-йил 14-август.
- ↑ 2,0 2,1 2,2 2,3 2,4 2,5 2,6 2,7 ал-Қумми, Жа'фар ибн Қūлаwайҳ. Кāмил ал-Зийāрāт. Шиабоокс.cа Пресс, 2008.
- ↑ „Ал-Саҳлаҳ Мосқуэ, ресиденcе оф Имам Маҳди (А.Ж) афтер ҳис реаппеаранcе+Пҳотос“ (инcлудес имагес). wоcошиаc.орг. Қаралди: 2025-йил 2-июл.
- ↑ „Масжид ал-Саҳла Куфа, Ирақ“. АрчНет.орг (16-ноябр). Қаралди: 2025-йил 2-июл.[сайт ишламайди]
- ↑ 5,0 5,1 „Мосқуэ оф Ас-саҳла“. сибтайн.cом (2024-йил 10-декабр). Қаралди: 2025-йил 2-июл.
- ↑ „ар:السيد أمين مسجد الكوفة المعظم يشارك في افتتاح الصحن الجديد للسيدة نرجس في مسجد السهلة“ (ар). www.масжед-алкуфа.нет. 2013-йил 13-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 13-ноябр.
Адабиётлар
- ; Ажам, WаэлАл-Саҳла Мосқуэ - Ирақ. Қаралди: 2025-йил 2-июл.
- ; Мервин, СабринаНажаф, тҳе гате оф wисдом: ҳисторй, ҳеритаге & сигнифиcанcе оф тҳе ҳолй cитй оф тҳе Ши'а. Парис: УНЕСCО, 2014. Қаралди: 2025-йил 2-июл.
Ҳаволалар
| Викиомборда „Ас-Саҳла масжиди“ мавзуси бўйича медиафайллар бор. |
- „Ал-Саҳла Мосқуэ“. wикишиа.нет. 2025-йил 14-декабрда асл нусхадан архивланган.
- „Ал Саҳлаҳ Греат Мосқуэ, Куфа“. Трип Адвисор.