Asad Dilmurod
- Википедияда исми Асад бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.
Асад Дилмурод (1947—2019) — ёзувчи ва журналист. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими.
| Асад Дилмурод | |
|---|---|
| Таваллуди |
20-июл 1947-йил Самарқанд вилояти Ургут тумани Қоратепа қишлоғи |
| Вафоти |
29-январ 2019-йил (71 ёшда) |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Ўзбекистон миллий университети |
| Касби | Журналист ва ёзувчи |
| Унвони |
|
Ҳаёти
Асад Дилмурод 1947-йил 20-июлда Самарқанд вилояти Ургут туманининг Қоратепа қишлоғида туғилган. 1971-йилда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факултетини битирган[1].
Анча йиллар мобайнида „Шарқ юлдузи“ журналининг наср бўлимини бошқарган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наср кенгашида фаолият юритган[2].
2019-йил 29-январда вафот этган[3].
Ижоди
Илк ҳикоялар тўплами 1978-йил „Осмоннинг бир парчаси“ номи остида нашр этилган. Кейинчалик „Тош бургут“ (1979), „Сирли зина“ (1980), „Шердор“ (1986), „Мулк“ ва „Гириҳ“ (1989), „Тоғлар, сукут сақламанг“ (1987), „Оқ аждар сайёраси“ (2000), „Мезон буржи“ (2007) номли қиссалари ҳамда „Афросиёб сукунати“ (1983), „Кўчки“ (1991) сингари китоблари чоп этилган.
Ёзувчи, шунингдек, „Маҳмуд Торобий“ (1998), „Фано даштидаги қуш“ (2001), „Паҳлавон Муҳаммад“ (2006) номли романлар муаллифи[4][5].
Манбалар
- ↑ „Асад Дилмурод (1947-2019)“. зиёуз.уз. Қаралди: 12-апрел 2025-йил.
- ↑ „Ёзувчи Асад Дилмурод оламдан ўтди“. кун.уз. Қаралди: 12-апрел 2025-йил.
- ↑ „Таниқли ёзувчи Асад Дилмурод вафот этди“. кҳ-даврон.уз. Қаралди: 12-апрел 2025-йил.
- ↑ „Асад Дилмурод (1947)“. зиёуз.cом. Қаралди: 12-апрел 2025-йил.
- ↑ „Асад Дилмурод“. китобхон.cом. Қаралди: 12-апрел 2025-йил.