Асад Гулов (Асад Гулзода ва Асад Гулзодайи Бухоройи тахаллуслари билан ҳам танилган; 1935-йил 5-январ Пешку тумани, Бухоро вилояти – 2023-йил 29-май) – тожик шоири, тилшунос ва журналист.

Асад Гулов
Таваллуди 5-январ 1935-йил
Вафоти 29-май 2023-йил(2023-05-29)
(88 ёшда)
Тахаллуси Асад Гулзода
Касби Шоир, журналист, тилшунос
Ижод қилган тиллари тожик
Таълими Душанбе давлат педагогика университети

Ҳаёти

Асад Гулзода 1935-йилда Бухоро вилоятининг Пешку тумани Шавгон қишлоғида туғилган. Ўрта маълумотни шу ерда олган. 1958-йилда Душанбе давлат педагогика университетининг тожик тили ва адабиёти факултетини тамомлаган. Журналистик фаолиятини Бухоро вилояти телерадиокомпаниясида бошлаган.

Асад Гулзода ўсмирлик пайтларидан шеърлар ёзиб бошлаган. Шеърлари Ўзбекистон ва Тожикистон газеталарида чоп этилган. Асад Гулзоданинг „Мурғоби чи макобод?“, „Лабзи Ширин“ каби китоблари Душанбедаги „Маориф“ нашриётида нашр этилган. Бундан ташқари, унинг „Насими Бухоро“, „Хати пешона“, „Шукифаҳойи Бухоро“, „Намози рўи барг“, „Нафаси баҳор“ каби китоблари ҳам бор. Шунингдек, шеърлари „Каҳкашони орзу“ (Тошкент) ва „Гули мурод“ (Душанбе) тўпламларига киритилган[1][2].

Асад Гулзода 2003-йилда Тожикистон ёзувчилар уюшмасига аъзо бўлган.

2023-йил 29-майда 88 ёшида вафот этган[3].

Манбалар