Asad asil
Асад Асил (1941-йил, Бўстонлиқ тумани Хондайлиқ қишлоғи) — ўзбек ёзувчиси ва публицисти. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.[1]
| Асад асил | |
|---|---|
| Таваллуди |
Бўстонлиқ тумани, Хондайлиқ қишлоғи, Тошкент вилояти |
| Касби | ёзувчи, публицист |
| Фуқаролиги |
|
Ҳаёти
Асад Асил 1941-йилда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманининг Хондайлиқ қишлоғида туғилган. 1966-йилда Тошкент давлат педагогика институтининг педагогика факултетини, 1972-йилда Тошкент давлат университетининг (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети) филология факултетини тамомлаган. Бўстонлиқ ва Қибрай туман газеталари таҳририятларида, сўнгра „Шарқ юлдузи“ ва „Гулистон“ журналлари таҳририятларида фаолият юритган.[1]
Ижоди
Адиб ижодида ёшлик хотиралари, маърифатпарварлик ва тарихий мавзулар етакчилик қилади. Ижодининг ўттиз йилдан зиёд қисмини маърифатпарвар адиб Сидқий Хондахлиқий ҳаёти ва фаолиятини ўрганишга бағишлаган.[1]
Асосий асарлари:
- „Лочин“ (ҳикоялар тўплами, 1982)
- „Меҳр“ (ҳикоялар тўплами, 1984)
- „Қувонч“ (ҳикоялар тўплами, 1987)
- „Тоғликлар“ (қисса ва ҳикоялар, 1992)
- „Чироғим, мен – Сидқийман, Хандақлиқийман!..“ (тарихий-бадиий, публицистик роман, 2008)
- „Алқор, нега кўзинг тўла ёш“ (воқеий ҳикоялар, эссе ва публицистика, 2011)
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 Асад Асил (1941). Зиёуз.cом — ўзбек насри онлайн антологияси.
Ҳаволалар
- Асад Асил асарлари — Зиёуз.cом