Asad ibn Hāshim was the son of Hashim ibn Abd Manaf and the brother of Abd al-Muttalib.
Асад ибн Ҳошим

Асад ибн Ҳошим (арабча: أسد بن هاشم‎‎) Ҳошим ибн Абдулманафнинг ўғли, Абдулмутталибнинг укаси, Фотима бинти Асаднинг отаси, Алининг онаси ва Абу Толибнинг амакиваччаси бўлган. Асад Қурайшнинг араб қабилалари орасида жуда ҳурматли инсон эди. У савдогар бўлиб, камбағалларга тез-тез ёрдам кўрсатиб турган. Унинг исми Арслон (жасур) деган маънони англатади. Унинг баъзи авлодлари, одатда, ал-Қурайший, ал-Ҳошимий, ал-Асадий, Саййид, Шариф фамилияларидан фойдаланган бўлсалар, яна бошқа авлодлари унга тегишли ҳар қандай фамилиядан фойдаланишдан қочишган.

Таваллуди

Тарихчилар Асад ибн Ҳошимнинг аниқ туғилган санаси ҳақида маълумотга эга эмаслар, аммо айрим манбаларга кўра милодий 485 ёки 497-йилда Маккада дунёга келган.

Дини

Манбаларга кўра, Асад ибн Ҳошим Иброҳим пайғамбар эътиқод қиилган динга эътиқод қилган, чунки арабларнинг аксарияти айнан шу динга, жумладан, унинг қабиласи Қурайш ва бошқа амакилари тегишли бўлган қабилалар ҳам шу динга эътиқод қилишган. Асад ибн Ҳошим Ислом пайғамбари Муҳаммад туғилишидан олдин вафот этган.

Ака-ука ва опа-сингиллари

  • Абу Сайфи ибн Ҳошим
  • Абдулмутталиб ибн Ҳошим
  • Нозил ибн Ҳошим
  • Надла бинти Ҳошим
  • Сафия бинти Ҳошим
  • Шифо бинти Ҳошим
  • Руқайя бинти Ҳошим
  • Холида бинти Ҳошим
  • Ханна бинти Ҳошим
  • Зайфа бинти Ҳошим
  • Жанна бинти Ҳошим
  • Рамла бинти Ҳошим
  • Ҳайя бинти Ҳошим
  • Дайфа бинти Ҳошим
  • Сайфа ибн Ҳошим
  • Аббос ибн Ҳошим
  • Абу Сайр ибн Ҳошим

Авлодлари

  • Фотима бинти Асад ибн Ҳошим халифа Али ва унинг акаларининг онаси бўлиб, Муҳаммадга жуда қадрдон кишилардан эди.
  • Ҳунайн ибн Асад ибн Ҳошим[1] Асад ибн Ҳошимнинг ўғли бўлиб, унинг Абдуллоҳ ва Абдурраҳмон исмли икки ўғли бўлган. Уларнинг иккаласи ҳам саҳобалардан бўлиб, ҳар иккаласининг ўғлининг исми кўплаб ҳадис китобларида зикр қилинган[2].
  • Адай бинт Асад ибн Ҳошим
  • Холида бинти Асад ибн Ҳошим (амакиваччаси ал-Арқам ибн Нозил ибн Ҳошимга турмушга чиққан ва Ум ас-Соиб аш-Шафоа исмли қиз дунёга келтирган)[3]

Ўлими

Асад ибн Ҳошим Муҳаммад туғилишидан олдин вафот этган ва бошқа оила аъзолари билан Маккада, илгари Хожун номи билан машҳур бўлган Жаннат ал-Муалла деган ҳудудда дафн этилган.

Манбалар

  1. ↑ Ансааб-ул-Ашрааф в4.
  2. ↑ Ансааб-ул-Араб, в3, паге 99.
  3. ↑ Тареэкҳ-э-Багҳдад, в2, паге412.