Википедияда исми Асад ва фамилияси Раҳимжонов бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Асадбек Раҳимжонов (2004-йил 17-февралда туғилган) – ўзбекистонлик футболчи. Ўзбекистон Суперлигасининг „Бунёдкор“ футбол клуби ярим ҳимоячиси[1][2][3].

Асадбек Раҳимжонов
Шахсий маълумот
Тўлиқ исми Асадбек Раҳимжонов
Таваллуд санаси 2004-йил 17-феврал (2004-02-17) (22 ёш)
Таваллуд жойи Наманган, Ўзбекистон
Бўйи 182 cм (5 фт 11 1⁄2 ин)
Амплуаси Ярим ҳимоячи
Клуб маълумоти
Жорий клуб
Бунёдкор
Ёшлигида аъзо бўлган клублар
...—2022 Турон
Профессионал фаолияти*
Йиллар Жамоа Ишт. (Гол.)
2022—2023 Турон 0 (0)
2023 →  Олимпик 20 (0)
2024 ОКМК 0 (0)
2024 →  Олимпик 10 (1)
2024 →  Бунёдкор 11 (0)
2025— Бунёдкор 0 (0)
Миллий терма жамоа
2023— Ўзбекистон У-23 20 (0)
*Профессионал клублардаги голлари (ички чемпионат)

Футболчилик фаолияти

Турон клуби мактаби тарбияланувчиси. Асадбек 2021-2022-йилларда Яйпаннинг „Турон“ клуби клубининг У-19 ёшлар жамоасида ўйнаган. 2023-йил мавсумда Ўзбекистон 23 ёшгача футбол терма жамоаси мураббийи Темур Кападзе Асадбекни „Олимпик“ жамоасига таклиф этган. Асадбек 2023-йилги мавсумни ижара асосида „Олимпик“ клубида бошлаган. 2023-йилги мавсумда Ўзбекистон Суперлигасидаги дебютини 1-юрда „Пахтакор“ клубига қарши ўйинда ўтказган ва 89 дақиқада заҳирадан майдонгга тушган[4][5]. Мавсум давомида „Олимпик“ жамоасининг асосий жамоасининг муҳм футболчиларидан бирига айланди ва лига ўйинларида 20 та ўйин ўтказган. Ўзбекистон Кубоги бахсларида 4 та ўйинда иштирок этган.

2024-йилги мавсум бошида Олмалиқнинг „ОКМК“ жамоаси билан 3 йиллик шартнома имзолади. Шартномага кўра Асадбек бир мавсум давомида „Олимпик“ жамоасида ижара асосида ўйнайди[6].

Терма жамоадаги фаолияти

Ўзбекистон У23 терма жамоаси аъзоси сифатида[7] 2022-йилда Хитойда бўлиб ўтган Осиё ўйинларида иштирок этиб, ҳал қилувчи баҳсда Ҳонконгни 4:0 ҳисобида мағлуб этиб, учинчи ўринни эгаллаган. 2024-йилги ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллаб, Париждаги Олимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган

Парижда 2024-йилги Олимпиада ўйинлари бошланиши арафасида Тимур Кападзе Раҳимжоновни турнирда қатнашадиган футболчиларнинг кенгайтирилган рўйхатига киритган[8].

Ютуқлар

Манбалар

Ҳаволалар