Википедияда исми Асад ва фамилияси Ходжаев бўлган бошқа кишилар ҳақида ҳам мақолалар мавжуд.

Асаджон Ходжаев — Ўзбекистон Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори, Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси вице президенти[1]

Асаджон Азатбекович Ходжаев
Асаджон Азатбекович Ходжаев
 Ўзбекистон ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори
 
Мансаб даври
2020-йил 29-июлдан
Президент Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши Комил Алламжонов
О'збекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати раҳбари
 
Мансаб даври
2017-йил мартдан – 2017-йил августгача
Президент Шавкат Мирзиёев
Вориси Комил Алламжонов
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1970-йил 3-сентябр (1970-09-03) (56 ёш)
Чимкент, Қозоғистон ССР
Фуқаролиги Oʻzbekiston bayrogʻi Ўзбекистон
Маълумоти Тошкент электротехника алоқа институти

Таълим

Асаджон Азатбекович Ходжаев 1970-йил 3-сентябрда Қозоғистон Республикаси Чимкент вилоятида туғилган.[2] 1993-йилда Тошкент электротехника алоқа институтининг электралоқа муҳандислиги йўналишини тугаллаган Асаджон Хўджаев 2001-йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат қурилиши академиясини тамомлаган. Мутахассислиги — электралоқа муҳандиси, иқтисод магистри.[2]

Карера

Асаджон Ходжаев 1995-йилда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигида бошлайди. Шунингдек, 2001-йилгача Ўзбекистон почта ва телекоммуникасиялар агентлиги марказий аппаратида ҳам фаолият кўрсатган.

2001-йилдан бошлаб бир қанча давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ишлай бошлайди.

Йиллар: Мансаб
2001-2003-йилларда "Ўзбекистон почтаси" Давлат аксиядорлик компанияси бош директорининг биринчи ўринбосари, „Ўзинфоком“ Компютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш ҳамда жорий этиш маркази директорининг биринчи ўринбосари
2003-2004-йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши аппаратининг етакчи консултанти, Ахборот-коммуникация технологиялари ва ахборот хавфсизлигини ривожлантириш лойиҳаси раҳбари ўринбосари
2004-2011-йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Бош директорининг ўринбосари
2011-2012-йилларда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори
2012-2017-йилларда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори
2017-йил мартидан августига Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот котиби[3]
2017-йилда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири аппарати мудири, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси ўринбосари[4]
2017-йилнинг декабридан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги Илмий-маърифий мемориал мажмуаси раҳбарининг биринчи ўринбосари
2018-йил августидан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Ахборот хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлашга кўмаклашиш маркази директори
2019-йил ноябридан Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспексиясининг бошлиғи [3]
2020-йил 29-июлдан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори[5]
2021-йил 16-августдан Ўзбекистон кикбоксинг ассоциациясининг конференсиясида ассоциация вице президенти [6]

Шахсий ҳаёти

Асаджон Хўжаев оилали, 4 нафар фарзанднинг отаси.

Манбалар: