Asakaovdon

Асакаовдон — Устюрт платосининг жанубидаги тектоник ботиқ. Шимда Марказий қирлар (Қорабовур қирлари) ва жанубида Устюрт кўтарилмалари (Қоплонқир қирлари ва унинг ғарбдаги давоми) ўртасида жойлашган. Геологик жиҳатдан Асакаовдон букилмаси ўрнига мос келади. А.да палеозой жинслари 5000 м чуқурликда жойлашган. Шимолий ён бағрида Шохпахти ва Шимолий Асакаовдон структуралари мавжуд. Шохпахти структурасида қуйи юра ётқизиқлари қуйи триаснинг аргиллит ва оҳактошлари устида жойлашган. Юра ва бўр дав-ри ётқизиқлари қумтош, гравелит, гил, оҳаклашган қумтош, ангидритдан иборат. Юқори бўрнинг ётқизиқларида мергел ва оҳактош ҳам бор. Палеоген ётқизиқлари гилли алевролит, неогенда сармат яруси (юқори миоцен)га оид оҳактош, мергел ва қумтошлар кенгроқ тарқалган. Апшерон ётқизиқлари (плиоцен), шағал ва конгломератдан иборат. А. усти қадимги делювиал-пролювиал ва ёшроқ кўл-аллювиал ётқизиклари билан банд. А.нинг уз. ғарбдан шарққа қарийб 90 км, эни 20 — 40 км. Тубининг мутлақ баландлиги 30 дан 60 м гача. Майдони 5600 км². Жанубий қисми бир оз кўтарилган. Шимолий қисми эса пастроқ. А. тубининг ўртароқ қисмидаги замини тошлоқ, гипслашган марза ботиқни иккига бўлиб туради. Ботиқлар тубида қолдиқ дўнгликлар бор. Пастқамликлар кўл-аллювиал ётқизиқлар билан банд. Шамол ҳаракати натижасида турли релеф шакллари ҳосил бўлган. Анинг ён бағирлари чуқур ўзанлар билан ўйилган. А.да грунт сувлари атрофдаги кир ва текисликларда вужудга келиб, ботиқ томон оқим ҳосил келади. Минераллашув даражаси ҳар лда 60 — 100 г ни ташкил қилади. Сариқамиш ботиғидаги кўлнинг сатҳи кўтарилиб бораётганлиги сабабли А. грунт сувлари сатҳи ҳам шарқий қисм (Шўржа ботиғи)да кўтарилиб бормоқда. А.нинг жанубий тошлоқпи ва марзали қисмининг тупроғи гипслашган бўз-қўнғир тупроқ, пастқамликларда тақирлар, шўрхоклар бор. Анинг шарқий ва марказий ҳудудларида қорасаксовулзор ва шохилакзорлар кенг тарқалган, дўнгликларда юлғун, қумликларда жузғун, селин, қум акацияси (қуёнсуяк) ўсади. Шохпахти структурасида табиий газ конлари бор.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |