Asalari

Асалари, болари (Апис меллифера Л.) — арилар оиласининг бир тури. Асалари ватани Жанубий Осиё ҳисобланади. Ҳозирги даврда жанубий кенгликлардан Чекка Шимолгача тарқалган. Асаларилар, асосан, оила бўлиб яшайди. Бир оила бир она (халқ тилида „подшоси“ деб ҳам юритилади), бир неча минг ишчи ва бир неча юз эркак асаларидан иборат. Она асалари танаси узунлиги 20 — 25 мм, вазни 200 — 250 мг, баҳордан кузга қадар тухум қўйиш ва оилани бошқалари вазифасини бажаради. Қаноти танасининг ярмини қоплайди, нектар, гул чангини йиғувчи аппаратининг юклиги билан фарқ қилади. Она асаларининг жинсий аъзолари ривожланган. 5 йилгача яшайди (тажрибали асаларичилар оналари ҳар икки йилда янгилаб турадилар). Бир суткада 2 — 2,5 мингтагача тухум қўяди. Оталанган тухумлардан 21 кунда ишчи асалари, оталанмаган тухумлардан 24 кунда эркак асалари чиқади. Агар личинкаларни ишчи асаларилар асалари сути билан озиқлантириб турса 16 кунда она асалари чиқади. Тухумдан чиққан она асалари 7—8 кунда жинсий балоғатга етади. Эркак асалари танаси узунлиги 15—17 мм, вазни 200 мг, қорин қисми тўмтоқ бўлиб, олдинги қанотлари узун, гул чанги ва нектар йиғувчи аппарати, найзаси йўқ, кўкраги кенг, ҳартуми қисқа. Бир оилада 80—100 тагача эркак асалари бўлади. Асосий вазифаси она Асаларини уруғлантириш (асосан, ҳавода жуфтлашади, уруғлантирганидан кейин ҳалок бўлади). Улар уяда фақат ёзда бўлади, кузда оилада урчиш ишлари тўхташи билан уларни ишчи асаларилар уядан қувиб чиқаради. Ишчи асалари танаси узунлиги 11—15 мм, вазни ўртача 100 мг, жинсий аъзолари ривожланмаган, урғочи асаларилар бўлиб, ёзда 35 — 40 кун, қишда 3 ой яшайди. Бир оилада ёзда 60 — 80 минг, қишда 10-15 минг ишчи Асалари бўлади, соатига 60 км тезликда уча олади, оиладан 2 — 3 км ва ундан ортиқ масофага учиб бориб, нектар ва гул чангини йиғиш, нектарни асалга айлантириш, мум ишлаш, личинкаларни боқиш, катак қуриш, уяни қўриқлаш каби ишларни бажаради. Асаларилар қадимдан қимматбаҳо маҳсулотлар бўлган асал, прополис, мум, она асалари сути, асалари заҳарлари ва бошқаларни олиш, шунингдек қишлоқ хўжалиги экинларини мевали боғларни чанглатиш учун боқилади. Асалари оиласи бир мавсумда 140 — 150 кг асал тўплайди, бундан 100 кг Асалари таъминотига сарфланса, 40 — 50 кг асал ажратиб олинади. Асалари оила аъзоларининг хизмат фаолияти ўзаро боғлиқ бўлганидан уларнинг бирортаси ҳам ўзича мустақил ҳаёт кечира олмайди. Зотлари: Ўрта Россия ўрмон (қорамтир) Асалари зоти (Асалари миллифера) — энг кўп тарқалган зотларга киради. Асаларилари йирик, асалдорлиги юқори, совуққа чидамли, ҳар бир оиладан 100 кг гача асал олиш мумкин. Кавказ (Грузия) тоғ-қўнғир Асалари зоти (Асалари cавcасиcа) — асосан, Закавказе, Ўрта Осиёда таркал-ган. Карпат Асалари зоти — Ғарбий Украи-нанинг тоғли раёнлАсалари ва Карпат ортида кўп учрайди. Ранги қорамтир, табиати юмшоқ, ҳартуми узун. Италия сариқ асалари зоти (Асалари лигустуcа) нинг келиб чиқиши Италия ҳисобланиб, Канада, АҚШ, Австралия ва Янги Зеландияда тарқалган. Кейинчалик Финландия, Япония, Хитой ва Ҳиндистонга ҳам келтирилган. 1964—70-йилларда Ўзбекистонга келтириб синалган. Пахта экиладиган ерларда юқори маҳсулдорликка эришилди. Узоқ Шарқ асалари зоти — Узоқ Шарқ (Приморе, Хабаровск)да кўп тарқалган. Зот Украина, Ўрта Россия, Италия ва Кавказ асаларилари иштирокида етиштирилган, маҳсулдорлиги ўртачалари Краина кулранг Асалари зоти (Асалари cарниcа) — Югославия, Австрия тоғларида кенг тарқалган. Ташқи кўринишдан Кавказ тоғ-қўнғир асаларисига ўхшайди, маҳсулдорлиги ўртачалари Ўзбекистон чорвачилик илмий тадқиқот институтида асаларилар бўйича илмий тадқиқот ишлари олиб борилади[1].
Асалари қишда дам олиб кўкламда очиқликка чиқадиган фойдали ҳашарот ҳисобланади. Ундан асосан қишлоқ ҳўжалигида кенг фойдаланилади ва натижаси ўлароқ жуда ширин ва фойдали бўлган асал моддаси олинади.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |