Asalari Apis avlodi

Апис асаларининг ватани Афро-Евросиё материкидадир. Асаларилар бутун Африка ва Евроосиёда табиий равишда тарқалгач, одамлар асалариларнинг ҳозирги космополит тарқалишига мас'ул бо'либ, Жанубий Америкага (16-аср бошлари), Шимолий Америкага (17-аср бошлари) ва Австралияга (19-аср бошлари) бир нечта кичик турларни киритганлар. Асалариларнинг Апис авлоди қуйидаги 4 турга бўлинади:
Апис Дорзата
1.Ҳиндистон йирик асалариси (Апис Дорзата) Ҳиндистонда кенг тарқалган бўлиб, ишчи арилари танасининг узунлиги 18мм, эркак арисиники эса 16ммга етади. Она арилар танасининг катталиги ишчи ариларникига ўхшаш бўлиб, улар дарахт дарахт шохларида тепадан пастга қараб тик тушган узунлиги 2м, кенглиги 0,6м келадиган битта катта икки ёқлама мумкатак ин ясайдилар ва бундай инчаларда 4-10кг гача асал йиғилади. Бу асаларилар хўжалик аҳамиятига эга эмас, чунки одамлар ташлаб кетган асалари инларини қидириб топиб, асал оладилар.
Апис Флореа
2. Ҳиндистон кичик асалариси (Апис Флореа) Ҳиндистондан то Суматра, Борнео, Ява оролларигача тарқалган. Бу Ҳиндистон кичик асалариси Апис авлодлари ичида энг кичиги бўлиб, ишчи ариси танасининг узунлиги 7-8мм, она арисиники 13мм, эркак арисиники эса 12ммга етади. Улар ҳам дарахт шохларида узунлиги 26см ва кенглиги 20смгача бўлган мумкатак унча қуради, оиласидаги арилар сони 4-5мингтагача етади.
Апис Серанаиндика
3.Ўртача катталикдаги Ҳиндистон асалариси (Апис Серанаиндика) танасининг катталиги ва хулқ-атворига кўра Ўрта Осиё асалариларига ўхшаш, Ҳиндистонда ва Россия территориясининг Узоқ Шарқ ўрмонларида учрайди. Улар узунлиги 30 см ва кенглиги 25 см бўлган бир нечта мумкатак инчани дарахт ғовакларига ёки қоялардаги ковакларга қуриб яшайдилар. Мумкатак рамкали уяларда ҳам яшайдилар, аммо уларнинг ҳаётига одамлар аралашса, улар уяни ташлаб учиб кетадилар. Оилани ташкил килувчи арилар сони ва асал тўплаши бўйича ҳозирги асалари оилалари, яъни апис меллифера турларидан кейинда туради. Арилар сони жадал кўпайганда уларнинг вазни 1,5 кг га, бир мавсум давомида тўплаган асал миқдори эса 25-30 кг га етиши мумкин.
Апис Меллифера
4.Ариларнинг Апис Меллифера авлоди ва тури Антарктидадан ташқари ҳамма қитъаларда йил давомида йирик оила бўлиб яшайди. Асалари оиласида бутун ҳаёти давомида мумкатак инчаларга тухум қўювчи урғочи она ари бўлиб, она ари қўйган тухумдан минглаб (баҳор мавсумида 15-25 минг, ёз ўрталарида эса 50-60 минг), уя ичида ишловчи, мумкатак инчаларни қурувчи, ўсимлик гулларидан шарбат ва гулчанг тўплаб уяга келтирувчи, ёш ариларни боқиб, тарбиялаб етиштирувчи, келтирилган нектарни қайта ишлаб қўриқловчи, инчаларни тозаловчи ишчи арилар ҳамда фақат ёз давомида кўпайиб яшовчи бир нечта юзлаб эркак арилар етишиб чиқади.
Манбалар
1. „Асиа’с биодиверситй ванишинг инто тҳе маркетплаcе“ (Wайбаcк Мачине сайтида 2012-04-07 санасида архивланган) 2012-йил;
Адабиётлар
1. "Ҳайвонот олами" энсиклопедияси;