Асалари бити (Браула cоэcа) — тўгарак чокли калтамўйловлилар кенжа синфи браулидлар оиласига мансуб паш-ша. Узунлиги 1,4 — 1,5 мм. Қанотлари бўлмайди. Асалари комменсали ҳисобланади. Асаларилар танасида, асосан кўкраги билан қорни оралиғида тишчали тирноқлари ёрдамида ёпишиб олиб яшайди. Ишчи ариларнинг урғочиларига ва ёш ариларга берадиган озиги билан озиқланади. Битта ари танасида 75 гача Асалари бити бўлиши мум-кин. Тухумларини ари уясидаги катакчаларнинг қопқоғига қўяди, личинкалари катакчаларни тешиб, ундаги ғамланган чанглар ёки мум билан озиқланади. Асалариларда уч-райдиган браулидларнинг бошқа айрим турлари ҳам Асалари бити деб ата-лади.

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил