Асаларисимонлар (Апидаэ) — наштарли пардақанотлилар туркумининг битта оиласи (айрим адабиётларда катта оиласи), 20 мингдан ортиқтўрни ўз ичига олади. Кўпчилик асаларисимонлар ёпиқ уруғлилар гулидан нектар ва гулчанги йигади; та-наси гулчангини йиғишга мослашган қалин туклар билан қопланган; орқа оёғи панжасининг биринчи бўғими кенгайиб гул чангини тўпловчи чуқурча-саватчани ҳосил қилади. Оғиз аппарати пастки жағлар ва пастки лабнинг ўзгаришидан ҳосил бўлган ҳартумдан иборат, лекин кемирувчи оғиз аппарати тузилишига хос белгилар — юқори лаб ва юқори жағларнинг сақланиб қолганлиги туфайли кемирувчи-сўрувчи оғиз аппарати деб аталади. Деярли барча асаларисимонларнинг нашта-ри бўлади. Айрим асаларисимонлар (масалан, асаларилар, пахмоқ арилар, галиктлар, қизил арилар, сариқ арилар, барг кемирувчилар) одамни чақиб олганида кучли оғриқ пайдо қилади. Кўпчилик асаларисимонларнинг наштари одам терисини тешиб ўта олмайди. Асаларисимонлар ҳаёт кечиришига кўра якка яшовчилар, па-разитлар ва жамоа бўлиб яшовчиларга бўлинади. Якка яшовчи асаларисимонлар мустақил ин қуради, тухумдан чиққан қуртини гул не-ктари ва гул чанги аралашмасидан иборат озиқ билан боқади (коллетлар, андреналар, галиктлар, мелитталар, осмиялар). Айрим якка яшовчи асаларисимонлар тупроққа, лой деворларга, жарликларга уя қуради, баъзан йи-рик колония ҳосил қилади (антофоралар). Майда асаларисимонлар — сератинлар (Cератина уруғи) буталар шохига, малина ва маймунжонга ўхшаш юмшоқ ўзакли ўсимликларнинг қуриган шохларига уя қуради. Йирик арракаш ари (Хйлоcопа) қуриган ёғочлар (тўнка, тахта)га ин қуради. Паразит асаларисимонлар (Антҳопҳора)нинг урғочиси ўз тухумларини бошқа арилар (андреналар, коллектлар, галиктлар) уясига қўяди. Жамоа бўлиб яшовчи асаларисимонлар тузилиши ва бажаради-ган вазифаларига биноан бир-биридан фарқ қиладиган индивидлардан ташкил топадиган оилани ҳосил қилади (тукли арилар, асаларилар, какку арилар). Тук-ли арилар ва асаларилар оиласи битта йирик она ари, жуда кўп вояга етмаган ишчи арилар, бир неча эркак арилардан иборат. Какку арилар пахмоқ арилар уя-сига кириб олиб, оналарини ўлдиради ва унинг катакчаларига ўз тухумини қўяди. Асаларисимонларнинг ҳаёти ёпиқ уруғлилар ҳаёти билан чамбарчас боғлиқ. Эволюция давомида ўсимликлар билан асаларисимонлар бир-бирига катта таъсир кўрсатган. Ариларда гулни чангла-тиб, гул чанги ва нектарини йигишга им-кон берадиган мослашув белгилари пай-686до бўлган. Ўсимликларда эса чанглатувчи ҳашаротларни жалб киладиган белгилар (нектар ишлаб чикарувчи безлар, гул ранги, ҳиди) ривожланган. Асаларисимонлар гулларни чан-глатиб, ўсимликларнинг ҳосилдорлигини оширишга ёрдам беради.

Асаларисимонлар
Хйлоcопа миcанс
Биологик классификация
Олам: Ҳайвонлар
Тип: Бўғимоёқлилар
Синф: Ҳашаротлар
Туркум: Пардақанотлилар
Оила: Асаларисимонлар

Адабиётлар

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил