Asaldarakchilar
Асалдаракчилар (Индиcаторидаэ) -қизилиштонлар туркуми оиласи. 11 тача тури бор. Африка ва Жануби-Шарқий Оси-ёда тарқалган. А. чумчукдан каттароқ бўлиб, ўрмонларда яшайди. Кўп турлари ҳашаротлар ва баъзи турлари асалари личинкалари, ғумбаклари ва муми билан озиқланади. Териси қалин бўлгани учун асаларининг чақиши уларга таъсир этмайди. А. тухумини бошқа кушлар инига қўяди. Жўжалари юқори ва паст-ки жағларидаги тишга ўхшаш ўсимтаси ёрдамида ин эгасининг жўжаларини ўлдиради. А.нинг ўзи асалари уясига етолмайди, улар ари уяси яқинида чи-риллаб, ўрмонда юрган одам ёки асалхўр ҳайвонъэътиборини тортади. А. одам ёки ҳайвон бузган уядаги асал қолдиқлари ва мум билан озиқланади.
Адабиётлар
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
| Ушбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |