Asan Begimov
Асан Изимович Бегимов (1907-1958, Мўйноқ) — қорақалпоқ ёзувчиси ва журналисти. Қорақалпоғистонда ёзувчилар ташкилоти ва адабий-бадиий журнал асосчиларидан бири. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1957).
| Асан Бегимов | |
|---|---|
| Таваллуди |
1907-йил Мўйноқ тумани |
| Вафоти | 2001-йил 10-сентябр |
| Тахаллуси | Асан Бегимов (қорақалпоқча: Асан Бегимов) |
| Касби | ёзувчи |
| Ижод қилган тиллари | қорақалпоқ |
| Фуқаролиги |
|
| Таълими | Олмаота педагогик институти, Қозоғистон Қизилўрда шаҳридаги педагогика институти |
| Фаолият йиллари | 1932—1958-йиллари |
| Мукофотлари | „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби“ (1957), „Ҳурмат белгиси“ ордени |
Ҳаёти ва фаолияти
Асан Бегимов 1907-йил Мўйноқ туманида туғилган. У 1924-йилдан бошлаб Қўнғироттаги болалар уйида тарбияланган. Кейин 1927—1932-йиллари Олмаотадаги педагогик институтда таҳсил олган. 1932-йил Қозоғистоннинг Қизилўрда шаҳридаги педагогика институтини тугатган. 1932—1934-йиллар оралиғида Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг ташкил этиш бюросининг бошлиғи, 1934—1936-йиллари Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси бўлган. 1936—1937-йиллари Тошкентдаги партия институтида ўқиган. 1938—1939-йиллари яна Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасининг бошлиғи, бир қанча йиллар давомида давлат театрининг директори, радиоэшиттириш қўмитасининг бошлиғи, полиграфия матбуосининг директори, Ўзбекистон телеграф Агентлигининг Қорақалпоғистон бўлимининг бошлиғи, „Қорақалпоғистон“ матбуосида бўлим раҳбари, Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи лавозимларида фаолият юритган[1].
Асан Бегимов 1934-йилдан бошлаб Ёзувчилар уюшмасининг аъзоси бўлган.
Ижоди
А. Бегимовнинг дастлабки шеърлари 20-йилларнинг ўрталарида нашр этила бошлаган. „Зафарлардан зафарларга“ (1936), „Сúйиńиз“ (1949), „Туwǵан жер“ (1955), „Сапура“ (1956), „Таńламалı шıǵармаларı“ (1957), „Жаńарǵан úлке“ (1960) шеърлар тўплами, „Сапура“ (1938), „Óмир“ (1951) достонлари, „Бу ким?“ (1932), „Ғариб ошиқ“ (Т. Алланазаров билан ҳамкорликда) песаларида қорақалпоқ халқининг турмуши ва ўзаро кураш воқеалари акс этган. Прозанинг ривожланишида „Балиқчининг қизи“ (1957) романи асосий ўринни эгаллайди. Роман Орол балиқчиларига бағишланган бўлиб, бадиий асар ўзбек ва рус тилларига таржима қилинган (1958-1960). Шу билан биргаликда, у Пушкин, Лермонтов, Шевченко, Горкий каби бошқа халқлар ёзувчиларининг айрим асарларини қорақалпоқ тилига таржима қилган[2].
Мукофотлари
А. Бегимов „Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби“ унвонига сазовар бўлган (1957). У „Ҳурмат белгиси“ ордени ва медаллари билан, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Фахрий ёрлиқлари билан мукофотланган.
Манбалар
| Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |