Асарнинг таркиби — муайян асар адабиётнинг қайси жанри ёки китобатнинг қайси турига мансублигига қараб унинг таркиби аниқланади. Масалан, маснавий (Шарқ ёзма адабиётида достон) бўлса, унинг таркиби неча боб ёки мақолат ва неча ҳикоятдан иборатлигига қараб белгиланади. Агар қўлёзма девони бўлса, қандай жанрдаги шеърлардан иборатлиги унинг таркибини ташкил қилади. Чунончи, Алишер Навоийнинг „Ғаройиб ус-сигар“ девони дебоча, 650 ғазал, 1 мустазод, 3 мухаммас, 1 мусаддас, 1 таржиъбанд, 1 маснавий, 50 қитъа, 133 рубоийдан таркиб топган. Баёзларда эса нечта шоир ва ҳар бир шоирдан нечтадан шеър киритилганлиги унинг таркибини белгилайди[1].

Манбалар

  1. ↑ Муҳаммаджон Ҳакимов. Шарқ манбашунослиги луғати. -Т.: „Давр пресс“, 2013. 42-б.