Asbest-sement
Асбест-семент буюмлар — асбест ва семент қоришмасидан тайёрланадиган уқурилиш материаллари. Лисцимон, қувурсимон хилларга бўлинади. Томга ёпиладиган шаклдор листлар ва ясси плиталар ҳамда плитачалар турар жой, жамоат ва ишлаб чиқариш бинолари томига ёпишда ишлатилади. Пресслаб тайёрланган ва прессланмаган нақшли пардозлаш плиталари турар жой ва жамоат биноларининг ёрдамчи хоналарини пардозлашда, девор панелларига қоплашда ишлатилади. Махсус ишларга мўлжалланган буюмларга вентиляция қутилари, иссиқлик изоляциясини механик шикастланишлардан сақлайдиган ярим силиндрлар, метрополитеннинг гумбазсимон элементлари ва б. киради. Қувурсимон Асбест-семент буюмларга водопровод қувурлари (босимли ва босимсиз), газ қувурлари ва ўтиш қувурлари киради[1].
Манбалар
- ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000йил
Ҳаволалар
- ҳттп://реферат.архив.уз (Wайбаcк Мачине сайтида 2019-11-28 санасида архивланган)
| Кимёга оид уşбу мақола çаладир. Сиз уни бойитиб, ЗиёСферага ёрдам бериşингиз мумкин. |