Асбест картон — Хризотил-асбест толага бакелит шимдириб тайёрланадиган ўтга чидамли изоляция материали. Асбест картон 2 – 10 мм қалинликда 1000 х 1000 мм ўлчамли лист кўринишида ишлаб чиқарилади. Пардозлаш, иссиқликдан изоляциялаш материали сифатида, қистирма тайёрлаш ва б. мақсадларда ишлатилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил

Ҳаволалар