Асбопластиклар — Тўлдиргич сифатида асбест толали материаллар қўшилган пластмассалар; боғловчи сифатида, асосан, фенол-формалдегид ва меламин-формалдегид смолалардан, баъзан кремний органик ва фуронли смолалардан фойдаланилади. Асбопластиклар пресслаб ёки механик ишлов бериб тайёрланади. Қуйидаги хиллари бор: қатлам-қатлам пластиклар, асботекстолит (тўлдиргич-асбест тўқимаси), асбогетинакс (асбест қоғози), асболит (асбест қоғози ва картони), асбест толали иплар (тўлдиргич-асбест толаси). Асбопластиклар 400° температурагача механик хоссаларини узоқ вақт сақлайди. Асбопластиклар дан ротацион насосларнинг кураклари, электр машиналарнинг коллекторлари, метрополитен вагонлари ва самолёт тормози колодкалари, кимёвий аппаратлар, ракетанинг баъзи қисмларини иссикдикдан ҳимоя қиладиган материаллар ва б. тайёрланади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил

Ҳаволалар