A.
Кўча шароитидаги операция.

Асептика (юнонча а — инкор қўшимчаси ва септиcос — йирингли) — микробсизлик ҳолатини таъминлайдиган усуллар; физик (куйдириш, нур, қайнатиш, музлатиш), кимёвий (антисептик моддалар билан таъсир этиш), механик, биологик ва б. усуллар билан амалга оширилади. Асептикага немис олими Э. Бергман асос солган. Асептика турли мураккаб жаррохлик операцияларини ҳеч қандай асорациз ва хавф-хатарсиз бажаришга имкон беради. Асептикага қуйидагилар киради: а) жарроҳлик асбоблари, боғлов материаллари ва б.ни стериллаш; б) жарроҳ қўлини махсус усулларда ювиш ва тозалаш; в) операция ва б. текшириш ишларини бажариш вақтида кўрсатилган қонун-қоидаларга қатъий амал қилиш; г) даволаш муассасаларида махсус ташкилий ва санитария-гигиена чора-тадбирларни тўғри амалга ошириш. Асептика антисептика усули билан бирга олиб борилади. Уй шароитида куйган ёки б. жароҳатларни боғлаш вақтида ҳам Асептика қонунқоидаларига амал қилиш лозим. Асептика тиббиётнинг барча соҳаларида қўлланади[1].

Асептика ва унинг турлари

Ҳаволалар


  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил