Асфалтенлар – қаттиқ эримайдиган гетероциклик бирикмалар бўлиб, молекуляр массаси 1500 дан 10000 гача, зичлиги 1000 кг/м3 дан ортиқ. Асфалтенлар боғловчи материалларнинг иссиққа бардошлилигини, қовушқоқлигини ва қайишқоқлигини белгилайди.