Асфандиёрхон (1870-1918) – Хоразм (Хива хони) (1910–18), ўзбек қўнғиротлар сулоласидан[1].

Асфандиёрхон

Асфандиёрхон, 1913-йил 21-феврал, Кичик Эрмитажнинг қишки боғида
Хива хони
Мансаб даври
1910-йил – 1918-йил
Ўтмишдоши Муҳаммад Раҳимхон ИИ
Вориси Саид Абдуллахон
Шахсий маълумотлари
Таваллуди 1871-йил
Хива, Хива хонлиги
Вафоти 1918-йил
Хива, Хива хонлиги
Отаси Муҳаммад Раҳимхон ИИ
Дини Ислом

Ҳаёти

Отаси Муҳаммад Раҳимхон ИИ вафотидан сўнг рус подшо ҳукуматининг ёрдами билан тахтга чиқди (1910). 1910, 1914-йиллари Петербургда бўлди. Асфандиёрхон даврида маърифатпарвар вазир Исломхўжа ташаббуси билан Хива ва бошқа шаҳарларда почта-телеграф, касалхона, икки Мадраса ва янги типдаги мактаблар, ҳатто рус мактаблари қурилади. Асфандиёрхон Исломхўжани хазинадаги маблағни беҳуда совуришда айблаб қатл этди (1913), Асфандиёрхон бутун ерларни қайта ўлчатиб, меҳнаткаш халққа оғир солиқлар солди. Унинг зулмига қарши 1915-йил Манғитда, 1916-йил январда Хўжайлида халқ чиқишлари бўлиб ўтди. 1905–1907 йилларда ташкил топган „Ёш хиваликлар“ ташкилоти 1917-йил феврал инқилобидан сўнг ошкора иш бошлади. Бу ташкилот 1917-йил 5 апрелда хонни буржуа ислоҳоти ўтказиш ҳақидаги манифестга қўл қўйишга мажбур этди. Шу тариқа хон бошлиқ конституцион монархия тузилди. Давлатни идора этувчи „Идораи машварат“ ташкил топди. Лекин ислоҳот меҳнаткашлар аҳволини яхшиламади. Асфандиёрхон кўп ўтмай „Идораи машварат“ни тарқатиб, яна мустабид ҳокимият ўрнатди.

Император Николай ИИ Асфандиёрхонни Муқаддас Станислав ва Анна орденлари билан тақдирлаган. Асфандиёрхонга 1910-йилда Россия империясининг генерал-маёр унвони берилган[2]. 1911-йилда у Россия подшоси олий ҳазратларининг мулозимлари сафига қабул қилинган. 1913-йилда у император Николай ИИ дан „Буюк“ унвонини олди.

Россиядаги феврал инқилоби Хива хонлигига ҳам таъсир кўрсатди. 1917-йил 5-апрелда Ёш хивонликлар Асфандиёрхонга ислоҳотлар ўтказиш талабларини қўйдилар. Хон манифест эълон қилишга мажбур бўлди, унда у вакиллик органи – Ёш хивонликлар таркибига кирувчи Мажлис ташкил этишга ваъда берди. Хоннинг ҳокимияти чекланган эди. Мажлис раиси этиб ёш хиваликлардан Бобоохун Салимов сайланди. Бироқ, кейинчалик вазият кескинлашди ва реаксион кучлар вазиятни ўз қўлига олди. Натижада Ёш хиваликлар ҳукумати ағдарилди, манифестда эълон қилинган ислоҳотлар бекор қилинди. Бу вақтда туркман қабиласининг бошлиғи Жунаидхон Хивага келди ва хонликнинг қуролли кучлари қўмондони этиб тайинланди. Тез орада бутун ҳокимиятни ўз қўлига тўплади.

Маданий сиёсати

Саид Исфандиёрхон

Асфандиёрхон даврида Хивада янги мадраса ва масжидлар қурилган. 1912-йилда Асфандиёрхон қабулхонаси қурилди. Бу Нуриллабой сарой мажмуасидаги алоҳида бино бўлиб, унда турли шаклдаги бир нечта давлат заллари жойлашган бўлиб, улар орасида рус Арт Ноувеау руҳида безатилган тахт хонаси ҳам бор эди. Хон Асфандиёр бу саройнинг кўплаб безак элементларини Петербург чинни заводига буюртма қилган.

Фотосуратчи ва биринчи ўзбек кинорежиссёри Худойберген Девонов 1910-йилда Асфандиёрхоннинг ўз меросхўри билан фойтунда юриши ҳақидаги илк ўзбек ҳужжатли филмини суратга олган.

Асфандиёрхон Бухоро амири Саид Олимхон (Саид Абдулаҳадхоннинг ўғли) билан биргаликда 1913-йил 22-февралда Санкт-Петербургда биринчи собор масжидининг очилишида иштирок этди[3].

Вафоти

Асфандиёрхон 1918-йил 22-январда юқори мартабали амалдорлар ва дин аҳллари иштирокида давлатни бирга бошқариш ҳамда болшевикларга қарши курашиш учун Жунайдхон билан Хивада музоқара олиб борди. Натижада Асфандиёрхон Жунаидхонни қўшин бошлиғи (сардори карим) этиб тайинлаб, ҳокимиятни унга топширди. Орадан кўп ўтмай, Жунаидхон ҳокимиятни бутунлай қўлга олиш учун Асфандиёрни яширин равишда ўлдиртирди. Жунаидхон тахтга ўз таъсиридаги Асфандиёрхоннинг амакиси Саид Абдуллахонни ўтқазди[4].

Манбалар

  1. ↑ Веселовский Н. И. Очерк историко-географических сведений о Хивинском ханстве. – СПб., 1877. – с. 244
  2. ↑ „Татьяна Котюкова. …К воинской повинности они питают непреодолимое отвращение. // Военно-исторический журнал. — № 9 — 2001.“ (деадлинк). 2014-йил 14-июлда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2012-йил 14-январ.
  3. ↑ "Санкт-Петербургскиэ ведомости", 23 февраля (8 марта) 1913, № 44, стр. 3
  4. ↑ Хива минг гумбаз шаҳри. Хоразм, 1997 — 46-бет. 

Адабиётлар

  • Йўлдошев М., Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши, Т., 1959;
  • Гулямов Я. Г., Памятники города Хиви, Т., 1941;
  • Худойберганов К., Хива – 2500. Хива хонлари шажараси, Хива, 1996.
  • Гулямов Й. Г., История орошения Хорезма с древнейшикҳ времен до нашикҳ дней. Ташкент. 1957
  • История Хорезма. Под редакцией И. М. Муминова. Ташкент, 1976
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил