Asfar ibn Shiruya
Асфар ибн Шируя (гилянча/форсча: اسفار بن شیرویه; 931-йилда вафот этган) — эронлик гиляний ҳарбий саркарда, Х аср бошларида Шимолий Эронда, айниқса, Табаристон ва Жибал ҳудудларида фаолият юритган. Табаристон Алавийлари ўртасидаги тахт учун курашларда муҳим рол ўйнаган ҳамда 928—930-йиллар оралиғида қисқа муддат Табаристон ва шимолий Жибал ҳукмдори сифатида ўз ҳокимиятини ўрнатишга муваффақ бўлган.
Исми
Асфар Каспийбўйи тилларидаги маҳаллий ном бўлиб, ўрта форс тилидаги „асвар“ сўзидан келиб чиққан ва „отлиқ“ ёки „суворий (отлиқ аскар)“ маъноларини англатади. Бу сўзнинг янги форсча шакли „савар“ ҳисобланади[1].
Таржимаи ҳоли
Ёшлиги ва оиласи

Лаҳижанда туғилган Асфар гилянларнинг Варудаванд уруғига мансуб бўлиб[б], Шируя (Шероэ) исмли кишининг ўғли эди[1]. Унинг Шерзод исмли укаси бўлган. Асфар шундай муҳитда вояга етганки, унда „Эрон маданияти ва Сосонийлар империясининг шон-шуҳрати ҳақидаги хотиралар улар орасида барҳаёт бўлган бир муҳитда вояга етган“. Кўплаб гилянлар ва дайламийлар сингари, Асфар ҳам мусулмон эмас эди. Аксинча, эронпараст миллатчи бўлиб, араблар ҳукмронлигидан нафратланар ва қадимги Эрон империясига маҳлиё эди[1]. Х аср араб тарихчиси ал-Масъудийнинг ёзишича, зардуштийлик ва қадимги эроний бутпарастлик эътиқодига амал қилган кўплаб дайламий ва гилян етакчилари кейинчалик динсизлик қарашларига ўтган эдилар[2]. Асфар Алавийлар Табаристон, Гилон ва Дайлам устидан ҳукмронликни ўрнатганидан кейин уларнинг хизматига кирган кўплаб гилян лашкарбошиларидан бири бўлган[2].
Ҳокимиятга эришуви
Асфарнинг номи илк бор 917-йилда Ҳасан ал-Утрушнинг (ҳ. 914–917) вафотидан кейин Табаристонда юзага келган тахт ворислиги можаролари муносабати билан тилга олинган. Охир-оқибат, Ҳасан ибн Қасам („ад-Доий ас-Сағир“ — „Кичик даъватчи“ номи билан машҳур) бу курашда ғолиб чиққан. Айнан шу даврда Сомонийлар давлати ўз ҳокимиятини Мовароуннаҳр ва Хуросондан Шимолий Эронга кенгайтиришга интилаётган эди. Улар бу ҳудудларда ҳукмрон бўлган Зайдий шиалигига қарши чиқиб, унинг ўрнига суннийликни қўллаб-қувватлаш сиёсатини юритганлар[1].
Ҳукмронлиги ва қулаши
Шундан сўнг Асфар ўз ҳукмронлигини Рай, Қазвин ва Жибалнинг бошқа ҳудудларига кенгайтирди. Дастлаб бу ерларда Сомонийлар вакили сифатида фаолият юритган бўлса керак. Бироқ кейинчалик ўзини мустақил ҳукмдор деб эълон қилди. Райда подшоҳлик рамзларини қабул қилиб, Сомонийлар амири Наср ИИ ҳамда Аббосийлар халифаси ал-Муқтадирнинг (ҳ. 908–932) ҳокимиятини менсимай қўйди. Манбаларга кўра, Асфар Қазвин аҳолисининг кўп қисмини қатл эттирган, бозорларни ёқиб юборган, масжидларни вайрон қилган, муаззинларни ўлдиртирган ҳамда намоз ўқишни тақиқлаган. Бундан ташқари, шаҳар аҳолисига ва бошқа мамлакатлардан келган савдогарларга ҳам жон солиғи (жизя ёки бош солиғи) жорий қилиб, катта миқдорда бойлик тўплаган[1]. Асфар, шунингдек, ўз ҳамюрти ва яқин қўмондони Мардавижни Занжон ҳокими этиб тайинлаган.

930-йилда Асфар Мардавиж ва ўз укаси Шерзодга Салорийлар ҳукмдори Муҳаммад ибн Мусофирнинг пойтахти Таромни эгаллашни буюрди. Қамал давом этаётган пайтда Мардавиж Макан ва Муҳаммад ибн Мусофирнинг ундови билан Асфарга хиёнат қилиб, унга қарши бош кўтарди. Муҳаммад ва Маканнинг кўмагида Шерзод ҳамда Варудаванд уруғининг бошқа аъзоларини мағлуб этиб, қатл қилди. Шундан сўнг Мардавиж Асфарнинг қароргоҳи бўлган Қазвин сари юриш бошлади. Бироқ Асфар қочишга муваффақ бўлди. Натижада, Мардавиж Асфарнинг собиқ ҳудудларини эгаллаб, Зиёрийлар сулоласига асос солди ва унинг биринчи ҳукмдорига айланди[3].
Асфар Хуросон томон қувиб юборилди ва шу сабабли Дайламдаги Аламут қал’асида йиғиб қўйган улкан хазинасини ташлаб кетишга мажбур бўлди. Байҳаққа етиб боргач, Аламутдаги бойлигини қайтариб олиш мақсадида ортга қайтди. Бироқ Қазвин яқинидаги Дайлам ҳудудида жойлашган Толақонга кирганида Мардавиж қўшинлари томонидан қуршаб олиниб, эҳтимол 931-йилда ўлдириб юбориллди[1][4].
Манбалар
- ↑ 1,0 1,1 1,2 1,3 1,4 1,5 Босwортҳ 1987, сс. 747–748.
- ↑ 2,0 2,1 Маделунг 1969, с. 88.
- ↑ Маделунг 1975, с. 212.
- ↑ Пеллат & Cаҳен 2012.
Адабиётлар
- Босwортҳ, C. Э. (1987). "АСФĀР Б. ŠĪРŪЙА – Энcйcлопаэдиа Ираниcа". Энcйcлопаэдиа Ираниcа, Вол. ИИ, Фасc. 7. 747–748 б. ҳттп://www.ираниcаонлине.орг/артиcлес/асфар-б.
- Маделунг, W. (1969). "Тҳе Ассумптион оф тҳе Титле Шāҳāншāҳ бй тҳе Бūйидс анд "Тҳе Реигн оф тҳе Дайлам (Даwлат Ал-Дайлам)"". Жоурнал оф Неар Эастерн Студиэс 28 (2): 84–108. дои:10.1086/371995. ИСБН 978-0857731814. ҳттпс://арчиве.орг/детаилс/сим_жоурнал-оф-неар-эастерн-студиэс_1969-04_28_2/паге/84.
- Маделунг, W. „Тҳе Минор Дйнастиэс оф Нортҳерн Иран“, . Тҳе Cамбридге Ҳисторй оф Иран, Волуме 4: Фром тҳе Араб Инвасион то тҳе Салжуқс. Cамбридге: Cамбридге Университй Пресс, 1975 — 198–249-бет. ИСБН 978-0-521-20093-6.
- Пеллат, Ч; Cаҳен, Cл (2012). "Ибн ʿАббāд". Тҳе Энcйcлопедиа оф Ислам, Сеcонд Эдитион. БРИЛЛ. дои:10.1163/1573-3912_ислам_СИМ_3024. ИСБН 9789004161214.