Ашерсония (Ашерсониа) – Такомиллашмаган замбуруғлар авлоди; оққанотлар оиласига мансуб зараркунанда ҳашаротларнинг табиий кушандаси. Зараркунанда ҳашаротларнинг 1 – 3 ёшдаги личинкаларини шикастлайди. Ашерсониянинг оққанотларга қарши қўлланиладиган жуда кўп формалари мавжуд (Ветнам қизил ва сариқ Ашерсонияси, куба зарғалдоқ ва қизил Ашерсонияси, Япония, Ҳиндистон Ахи ва бошқалар).

Ашерсонияни ширадорлиги 10–11 % агар суюқлигида тайёрланган озуқали муҳитда кўпайтирилади. Пуркаш учун консентрацияси 1 миллилитрда 2–5107 бўлган замбуруғ спорали суспензияси ишлатилади. 1 га майдонга 2–6 л спорали суспензия сарфланади. Пуркаш эрталаб ёки кечқурун личинкаларнинг тухумдан чиқиш пайтида амалга оширилади[1].

Манбалар

  1. ↑ ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил