Ашҳаб – оқимтир, кулранг тусдаги от. Адҳамнинг муқобили. Сарой таомилига кўра, Ашҳаб асосан, байрамлар ва қабул маросимларида минилган.  Восифийнинг гувоҳлик беришича, Султон Ҳусайн Бойқаронинг Ашҳаб лақабли оти бўлган.

Магар шаҳ ашҳаби оллинда пайк бўлди сипеҳр

Ки, қилмиш ўн кечалик ойни эгнида ночах.

(“Ғаройиб ус-сиғар”, 108-ғазал)

Алишер Навоий асарларида Ашҳаб сўзи мажозий маънода кун, қуёш, фалак, Буроқ маъноларини ҳам билдиради[1][2].

Манбалар

  1. ↑ “Алишер Навоий: Қомусий луғат”. 
  2. ↑ “Ғаройиб ус-сиғар”.