Ашот Аракелович Саркисов (1924-йил 30-январ – 2022-йил 17-октябр) – совет ва рус олими, ҳарбий арбоби. Россия фанлар академиясининг академиги (1994-йил), вице-адмирал (1978-йил), „Глобал энергия“ халқаро энергетика мукофоти лауреати (2014-йил), фан ва технология соҳасидаги Россия ҳукумати мукофоти лауреати (2013-йил). Академик А. П. Александров номидаги Россия фанлар академияси олтин медали билан тақдирланган (2007-йил). Денгиз академиясининг фахрий профессори (Санкт-Петербург), Денгиз муҳандислик институтининг фахрий профессори (Санкт-Петербург).

Ашот Саркисов
Таваллуди 1924-йил 30-январ
Тошкент шаҳри
Вафоти 2022-йил 17-октябр
Москва
Таълими Феликс Дзержинский номидаги олий денгиз муҳандислик мактаби, Ленинград давлат университети
Мукофотлари Глобал энергия мукофоти (2014)

Ҳаёти

Ашот Саркисов 1924-йили 30-январда Тошкент шаҳрида туғилган. Унинг отаси – арман Аракел Ованесович Саркисов (1881–1959). Онаси – россиялик Евгения Богдановна (1896–1987[1]).

Фаолияти

Ашот Саркисов 1941-йилда Феликс Дзержинский номидаги Олий денгиз муҳандислик мактабига ўқишга кирган. Сўнг, уруш йилларида армияда хизмат қилиб, 1945-йилда ўқишини давом эттиради. 1948-йилдан Ленинград давлат университетида таҳсил олган.

1950-йилдан 1954-йилгача Болтиқ флоти кемаларида торпедо қайиқлари бригадасининг флагман механик муҳандиси сифатида хизмат қилган. 1954-йилда Ф. Э. Дзержинский номидаги Олий денгиз муҳандислик билим юрти аспирантурасига ўқишга кириб, номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 2-даражали капитан унвони билан Севастопол олий денгиз муҳандислик мактабига (СОДММ) ўқитувчи этиб тайинланиб, у ерда жами 27 йил хизмат қилган. „Кема атом электр стансиялари“ курси бўйича маърузалар ўқиган. 1959-йилда ҳарбий таълим муассасалари тизимидаги ядро реакторлари ва сув ости буғ генераторлари биринчи бўлими бошлиғи этиб тайинланади.

1968-йилда технология фанлари доктори унвонини олган.

1983-йилда А. А. Гречко номидаги Ҳарбий денгиз академиясининг (Ленинград) илмий ишлар бўйича бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган.

1985-йилда Ҳарбий денгиз флоти Илмий-техник қўмитаси раиси бўлган. 1989-йилда денгиз флотидан вице-адмирал сифатида истеъфога чиққан[2][3][4][5][6].

1994-йилдан бери Россия Фанлар академиясининг ҳақиқий аъзоси бўлиб, 2007-йилда Александров олтин медалини олади.

Ашот Саркисов 2022-йил 17-октябрда вафот этган[7]. 2022-йил 20-октябрда Москвадаги Троэкуровский қабристонига дафн этилган[8].

Манбалар

  1. ↑ „архив нусхаси“ (ру). Биограпҳ-Солдат. 2020-йил 16-ноябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2017-йил 1-декабр.
  2. ↑ „Саркисов Ашот Аракелович“. Руссиан Аcадемй оф Сcиэнcес. Қаралди: 2016-йил 29-декабр.
  3. ↑ „Ашот Аракелович Саркисов (Руссиа)“. Глобал Энергй Призе. Қаралди: 2016-йил 29-декабр.
  4. ↑ „Саркисов Ашот А.“ (Руссиан). Нуcлеар Сафетй Институте оф тҳе Руссиан Аcадемй оф Сcиэнcес. Қаралди: 2016-йил 29-декабр.
  5. ↑ „Аcадемиcиан Ашот А. Саркисов wас аwардед тҳе "Глобал Энергй" Призе“. Нуcлеар Сафетй Институте оф тҳе Руссиан Аcадемй оф Сcиэнcес (2014-йил 27-март). Қаралди: 2016-йил 29-декабр.
  6. ↑ Футуре оф тҳе Нуcлеар Сеcуритй Энвиронмент ин 2015: Проcеэдингс оф а Руссиан-У.С. Wоркшоп. Натионал Аcадемиэс Пресс, 2009 — 269-бет. ИСБН 9780309177320. Қаралди: 2016-йил 29-декабр. 
  7. ↑ „Официальный сайт РАН“. 2022-йил 17-октябрда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2022-йил 17-октябр.
  8. ↑ 20 октября на Троэкуровском кладбищэ города Москви бил похоронен вице-адмирал Ашот Аракелович САРКИСОВ